14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:26
Фан ва таълим 👁 491

ТУМАНИМИЗДАГИ 4 ТА МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

ТУМАНИМИЗДАГИ 4 ТА МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 7 сентябри туман Халқ таълими  тизимидаги мактаблар ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун унутилмас кун бўлиб қолса, ажаб эмас. Шу куни қарийб олти ой олдин юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор қайд этилганлиги муносабати билан касалликнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилган карантин чекловларига мувофиқ фаолияти тўхтатилган умумий ўрта таълим мактабларида янги 2020-2021 ўқув йилининг илк анъанавий шаклдаги дарслари бошланди.

Касалликни бартараф этиш борасидаги амалга оширилган ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 5 сентябрдан бошлаб, ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ  мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ҳамда масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилган эди.

Шу муносабат билан 3 сентябрь куни туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилини жойларда қай тартибда олиб бориш бўйича амалий ўқув-семинари бўлиб ўтган, унда иштирокчиларга анъанавий шаклда ўқишни давом эттиришда мутахассислар томонидан белгиланган санитария нормалари ва талаблари ҳақида кенг тушунчалар берилган эди.

Хўш, пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик белгиланган тартибига кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Яъни 1-4 синфлар ўқувчилари мактабга соат 8:00 гача, 5-8 синфлар ўқувчилари соат 8:30 гача ҳамда 9-11 синфлар ўқувчилари келиши соат 9:00 гача  алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади. Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади. Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади. Ота-оналарнинг мактабга кириб-чиқиши таъқиқланади.

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади. Албатта, ўқитувчилар, ўқувчилар тиббий ниқобда бўлиши талаб этилади.

7 сентябрь куни туманимиздаги анъанавий тарзда ўқув йилини бошлаш учун етарли шароитларга эга 21-сонли, 11-сонли, 52-сонли ва 4-сонли мактабларда тажриба-синов тариқасида янги ўқув йилининг илк дарслари бошланди. Бунинг учун 5 сентябрь куни мазкур мактаблар ўқитувчилари пандемия шароитида қандай қоидалар асосида фаолият юритишлари хусусида ўқитилиб, тайёргарликдан ўтказилди.

21-сонли мактаб уч қаватли, улкан муҳташам  бинога эга. Бу йил 573 нафар ўқувчиларга 67 нафар малакали  ўқитувчилар таълим-тарбия беришади. Мактабда ўқувчилар орасида  коронавирус инфекцияси тарқалиб кетмаслиги учун барча чора-тадбирлар амалга оширилган. Мактаб  биносининг мавжуд 3 та эшиги олдига дизенфекцион тўшама қўйилган. Ҳар бир синфхонага болалар тиббий ниқобларини алмаштирганда, қўлларини антисептик  докалар билан артганда  ишлатган воситаларини ташлашлари учун ахлат қутиси қўйилди ва тез-тез тозалаб турилади.

Эрталаб ўқувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, мактабга қабул қилиш учун  2 та масофадан ҳарорат ўлчаш асбоби билан таъминланди. Ўқувчиларнинг эрталаб тана ҳароратини ўлчаш учун ҳамшира тайинланди. Ўқувчиларнинг бир жойда тўпланиб қолишининг олдини олиш учун ҳар қаватда 2 тадан, ҳар сменада 6 та синф ўқитилиши йўлга қўйилди. Улар мактаб биносининг 3 та эшикларидан кириб келишади.

Илк ўқув йили бошланган кун мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари учун шодиёнага айланиб кетди.

- 2019-2020 ўқув йилининг охирги чорагини  шароит тақозосига кўра масофавий тарзда давом эттирган эдик. Ўқувчиларимиз ўзлаштиришда орқада қолишмади. Бироқ анъанавий шаклда, жонли мулоқот тарзида дарс ўтишнинг афзаллиги кўп. Устоз-шогирд ўртасида жонли мулоқот ўрнатилади, ўқувчилар жамоа билан ишлашга, бир-биридан қолишмай билим олишга ўрганишади. Шунинг учун ҳам бугун бизнинг қувончимиз чексиз, таассуротларимни сўз билан ифодалай олмайман, – дейди мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳайитбоева.

52-сонли мактабда 382 нафар илмга чанқоқ ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Тугалланган ўқув йилининг охирги чорагини улар ҳам масофавий тарзда давом эттиришган эди. Уларга таълим-тарбия бераётган 41 нафар ўқитувчилар дарсларини онлайн шаклда давом эттириб, ўқувчиларининг машғулотларини пухта ўзлаштиришларига ҳаракат қилишган эди.

7 сентябрь куни мазкур мактабда 2020-2021 ўқув йили ҳам анъанавий, ҳам масофавий тарзда бошланди. Икки сменада таълим оладиган ўқувчилардан биринчи сменада 168 нафари анъанавий, 39 нафари онлайн таълим шаклида ўқишга жалб этилди. Иккинчи сменада эса 174 ўқувчининг 145 нафари анъанавий, 29 нафари онлайн таълим шаклида янги ўқув йилини бошлашди. Албатта, бунда ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинди.

Туман марказидан 27 километр олисда, Намуна маҳалласида жойлашган мазкур мактабда яратилган шароитлар туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олишлари учун барча талабларга жавоб беради, дея баҳоланган.

Улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган эдилар.

Ҳа, жамиятни ҳаракатлантирувчи куч – инсонлар ҳаёти қай тарзда кечиши уларга мактабда қандай таълим-тарбия берилганига боғлиқ. Демакки мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Шу боисдан ҳам кейинги йилларда мактаб таълимига, ўқитувчилар нуфузини оширишга, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга улкан эътибор қаратилмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли умумий ўрта таълим дуч келган муаммолар, ўйлаймизки, ўқитувчиларнинг ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдек эзгу мақсадларига тўсиқ бўлолмайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019