13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:32
Сиёсат 👁 312

СУД МАЖЛИСИДА ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 5 НАФАР МАҲКУМГА ДОИР ИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

СУД МАЖЛИСИДА ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 5 НАФАР МАҲКУМГА ДОИР ИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Пробация бўлинмалари ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этади. Шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга оширади.

Назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича ҳам мунтазам равишда профилактик чора-тадбирлар кўрилади. Шу қатори судларга тақдимномалар киритиш орқали муносиб хулқ-атворда бўлган ва тегишли тартиб-қоидага риоя этган маҳкумларнинг муддатидан илгари жазодан озод этилишига кўмаклашилади.

Соҳада ижобий самара кўрсатаётган бу каби инсонпарварлик тамойилларига, тегишли тартиб-қоидаларга туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ва Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ҳам доимий тарзда амал қилиниб борилмоқда.

Шу йилнинг 11 август куни Жиноят ишлари бўйича туман судида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори ёрдамчиси Санжар Ёрмуҳаммедов ҳамда туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Ислом Жабборбергановлар қатнашишди.

Суд мажлисида туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 3 та тақдимнома кўриб чиқилди. Тақдимномаларга асосан муқаддам Жиноят ишлари бўйича туман судининг ўтган йилги ҳукми бўйича, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисмига кўра 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган 1 нафар, муқаддам, яъни 2015 йилда Жиноят ишлари бўйича Шуманой туман суди томонидан давлат мулкини талон –тарож қилиш жиноятини содир қилганлиги учун Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 3 йил муддатга 20 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган 1 нафар, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг ўтган йилги ҳукми бўйича қасддан баданга енгил тан жароҳатини етказиш жиноятини содир қилганлиги туфайли Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил муддатга 10 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган яна 1 нафар маҳкумга доир иш кўрилиб, кенг муҳокама қилинди.

Суд иши якунида уларнинг ўрнатилган тартиб-қоидалар талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги эътиборга олиниб, ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

14 август очиқ сайёр суд мажлиси яна давом эттирилди ва туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 2 та тақдимнома кўриб чиқилди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори ёрдамчиси Санжар Ёрмуҳаммедов ҳамда туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Ислом Жабборбергановлар қатнашишди.

Суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича туман судининг ўтган йилги ҳукми бўйича, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилган 2 нафар фуқарога доир иш кўриб чиқилди.

Ўтган давр мобайнида ушбу маҳкумларнинг ҳам ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилганлиги, муносиб хулқ-атворда бўлганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги эътиборга олинди. Суд иши якунида улар ҳам ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бу саъй-ҳаракатлар олижаноб халқимизнинг меҳр-оқибатлилиги, ҳар доим эзгуликка мойиллиги, давлатмизнинг фуқароларга ғамхўрлиги намунасидир. Эндиликда улар одамлар орасида юксак ишончни оқлаш баробарида шу озод ва обод юртга дахлдорлик туйғусини намоён этиб яшашса, жамиятда муносиб ўрнини топиб, юртимиз равнақи йўлида ҳамиша ҳалол меҳнат қилишга интилишса мақсадга мувофиқ бўлади.

С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026