26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 19:17
Мақолалар 👁 367

САБОҚ

САБОҚ

(Бўлган воқеа)

У шифокор эди. Эрталаб юмушга кетиб, кеч қайтарди. Қайнонаси ҳокисоргина, беозоргина аёл, ҳеч кимга оғир сўзи йўқ Янгил энани ҳамма яхши кўрарди. Янгил энанинг уч қизи ҳам, ёлғиз ўғли, Саломатхоннинг эри, Аллоҳ раҳмат қилсин, Саиджон ҳам ўқитувчи эдилар. Саломатхон қайнотасини кўрмаган, у киши болалари ёшлигида дунёдан ўтган, қайнонаси Янгил эна ўрта мактабда ўқитувчилик, уйда тикувчилик қилиб фарзандларининг барчасини олий маълумотли қилган. Саломатхоннинг иккинчи ўғли туғилганда эри автоҳалокат туфайли вафот этди. Ёлғиз ўғлидан айрилган Янгил эна невараларига суяниб қолди. Лекин тез-тез болаларини олиб келиб турадиган қизлари ҳам негадир камнамо бўлиб қолишди.

– Бунақа эмасдилар, соғиниб кетдик, деб тез-тез келишарди, ёшлари улғайишган сари меҳрсиз бўлиб қолишяпти булар, – ҳайрон бўлаётганини яширмай деди бир куни қайнонаси.

Саломатхоннинг феълида торлик бормиди ёки тўрт ўғил ичида ўсган ёлғиз қизлигидан худбинроқмиди, ҳар қалай қайнонасининг қизларини кўргиси келаётгани унга ёқмади.

– Нима қиласиз, эна, уйида ўтирсин, болалари билан бир келса, ҳамма жойни ивирситиб юборишади, – деди дилидагини тилига чиқариб.

Янгил эна келинига ҳайрон бўлиб қаради. “Ё тавба, бу не деяётир, ахир болаларим...” Энанинг томоғига нимадир тиқилди. “Гап бу ёқда экан-да, Саломат қизларимга бирон гап деган...”, ўйлади у. Лекин келинига ҳеч нарса демади.

Бир куни Саломатхоннинг шифохонада ишлари кўпайиб, анча кеч қайтди. Куни бўйи мол-ҳол, томорқа юмушлари, икки неварасининг ташвиши билан бўлиб Янгил эна чарчади. Кечки овқатга энди уннаётган пайт Саломатхон кириб келди. Лом-мим демай ичкарига кириб кетди-ю, қайтиб чиқмади. Шавлани дамга қўйиб, келинидан хабар олгани кирган Янгил эна унинг болалари билан телевизор томоша қилиб ўтирганини кўриб, тўғриси, дили оғриди:

– Шавла қилгандим, дамда турибди, солиб келақол, болам, – деди дили оғриганини сездирмай.

Келин лом-мим демади, ҳатто пинагини ҳам бузмай, телевизорга тикилганча ўтираверди.

– Саломат, тан-жонинг соғ-ми, овқат пишди...

– Нима, сизга ўлишим керакмиди, пишган бўлса, еяверинг, менинг қорним мана бундай! – у қўлини бўйнига тутиб “тўқман”, дегандай гапирди қўрслик билан.

Ҳамиша мулойим, беозоргина Янгил эна унинг бу муомаласидан озорланди-ю келинига қаттиқ гапирмади. Фақат:

– Болам. Ҳар яхши сўзнинг ҳам, ёмон сўзнинг ҳам ўзингга қайтмоғи бор, ҳар неда ўлчов бўлгани яхши, – деди-ю ортига бурилди.

Ошхонага кириб, ширин таъми ҳидидан билиниб турган қозондаги шавлага бирров боқди-да, тагидаги оловни ўчирди...

Янгил эна шу куни илк марта келинидан қаттиқ ранжиди. Саломатхон эрталабки нонуштани ҳам ёлғиз ўзи қиладиган, бориб-бориб уй юмушларига уринмайдиган одат чиқарди. У ҳақиқатан ҳам ўзига яраша худбин эди. Қайнсингиллари меҳмонга келган кун ҳеч бўлмаганда қайнонасини бир чўқиб оларди.

– Пенсия олганингизни юваяпсизми эна? – дерди ўзича коса тагида нимкоса каби муомала қилиб.

Энанинг қизлари ақлли эдилар. Келинойисига кулибгина қўяқолишарди.

Саломатхоннинг эса ичини гумон кемирарди: “Пенсиясидан қизларига тутқазиб юбораётир!” Ана шу ўйи унинг хунобини оширар, қайнонаси билан зимдан ўчакишар ва бундан роҳат-ланарди.

Наврўз байрами арафаси эди. Учта қайнсинглиси биргалашиб кириб келишди. Ширинликлар, тропик мевалар, Янгил энага кексалар орасида урф бўлган узун жемпер, кўйлак, маҳси-калиш, оппоқ ҳарир рўмол, пайпоғу шиппаккача олиб келишибди. Энанинг қувонганини кўрсангиз, совғаларни силаб-силаб, навбати билан кийиб-кийиб, кўзлари ёшланиб, қизларини дуо қилди. Аммо Саломатхоннинг бир оғиз гапи унинг кўнглини чилпарчин этди.

– Ҳа, бекач ойимлар, энамга эр топдингларми дейман!

Ҳар доим Саломатхонга ўтиб кетган акаларининг ҳурматини қилиб индамай кетадиган қизларнинг каттаси бу гал жим туролмади:

– Чеча, – деди овозини кўтариб, – онамга қилган ҳар қандай гапингизни кечираман, лекин ҳозиргиси ошиб тушди. Уялмайсизми?

– Уялишим керакми? – Саломат ичини кемириб ётган бад гумонларини тўкишга чоғланди гўё.

– Мен нега уяламан ўзи? Кампирнинг пенсияси қанчалигини мен эмас, сизлар биласизлар. Ўзимнинг топганим ўзимга етади. Ўзининг пулига ўзини сийлаётган сизлар уялинг!

– Саломат! – Ҳеч қачон овозини кўтариб гапирмаган Янгил эна гўё ҳайқириб юборди.

– Қизларга туҳмат қилма! Улар менинг бир сўмимга ҳам зор эмас. Қизларим-меҳмонларим, меҳмоннинг иззатини қил!

Янгил эна шунда ҳам Саломатга оғир сўз демади. Фақат шу кундан сўнг ўзгарди, камгап, янада беозор бўлиб қолди. Бир куни:

– Худога шукур, – деди Саломатга нонушта пайти, – невараларим катта бўлиб қолишди. Энди кўнглим тўқ. Иккови ҳам ўқишаётир. Эртага нима бўлиши Яратганнинг ўзига аён, болам.

Янгил эна шундай деб, чўнтагидан кичкина ҳамёнча чиқарди. Анчайин уриниб қолган шапалоқдеккина ҳамёнчани очиб, ичидан пластик картани олди ва Саломатга узатди:

– Бунинг ичида қанча пул борлигини билмайман, – деди овози қалтираб, – ора-сира у-бу харажатга ишлатдим, холос, сен ҳам пул сўрамаганингдан кейин... – Янгил эна оғир тин олди ва давом этди, – керак бўлиб қолар, деб...

Саломат донг қотиб қолди. Умр бўйи ўқитувчилик қилган қайнонасининг қанча пенсия олишини билмаса ҳам унинг пенсия миқдори ўзининг ойлик маоши даражасидан кам бўлмаслигини аниқ биларди. У банк картасини олишни ҳам, олмасликни ҳам билмай қайнонасига тикилиб турар, ўзининг дилозорликларини ўйлаб, ичини пушаймон кемирарди. Ниҳоят у тилга кирди:

– Ўзингизда тураверсин...

Саломат бошқа гап гапиролмади. Қайнонасининг юзига қарашга ҳам ботинолмади.

Шу воқеадан сўнг Янгил эна узоққа бормади, 74 ёшида бандаликни бажо келтирди. Бир куни “Халқ банки”нинг тумандаги филиалидан қўнғироқ қилишди.

– Янгил Султонназарованинг вафоти тўғрисидаги гувоҳномасини олиб келинг, дафн пули билан охир1ги пенсиясини ўтказиб берамиз, – дейишди.

Шундагина Саломатхоннинг эсига қайнонаси вафотидан 5-6 ой аввал қўлига тутқазгани, банк пластик картаси эсига тушди. Қайнонасининг пенсия картасини текшириб кўрмоқчи бўлди. Банкоматда кўрса...

- Ўҳ-ҳў! Шунча пулингиз борми картангизда?! – дейишди ҳайрат билан навбатда турганлар. Банкомат экранида “баланс 97 млн. 800 минг сўм”, деган рақамни кўриб Саломатнинг бутун вужуди қалтираб кетди. Йўқ, у шунча пулга эга чиқдим, деб эмас, аксинча, қайнонасини неча бора беҳурмат қилгани, қайнсингилларини ранжитгани учун ўзидан-ўзи уялиб, ўт бўлиб ёнарди шу тобда. Ахир қайнонаси билан 21 йил бирга яшаган бўлса, шунча йил ичида неча марта унинг дилини оғритди, озор берди, – бунисини ичи билади...

Мана, энди ўзи ҳам қайнона. Келинлари қачонлардир ўзи қайнонасига қилган муомалани ўзига қайтаргандай бўлади. Шунда: “астағ-фируллоҳ!” деб қўяди ва лаблари беихтиёр пичирлайди:

– Кўнглингни кенг тут, ҳамиша кўнглингни очиб юр, шунда бадавлат бўласан...

– Аллоҳ сизларни ҳар неда сабрли, кенг феъл, очиқ-кўнгил қилсин илоҳим, – деб дуо қилаверади, дуо қилаверади. У ҳаётдан ўзи олган бу сабоқлар ҳамон тарбиялаётгандай эди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026