12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:16
Жамият 👁 423

Мардлик сабоқлари ва унутилмас хотиралар

Мардлик сабоқлари ва унутилмас хотиралар

Тарихнинг шундай саҳифалари борки, уларни эслаш оғир, унутиш эса мумкин эмас. Афғон уруши ана шундай фожиали даврлардан бири бўлиб, минглаб инсонларнинг тақдирида ўзининг аянчли изини қолдирди. Ўтган асрнинг охирларида кечган бу ҳарбий можаролар кўплаб ўзбекистонлик ёшларни ҳам уруш домига тортган эди. Уларнинг аксарияти ўша машъум йилларнинг гувоҳи бўлди, жанг майдонида мардлик ва жасорат кўрсатиб, Ватанга шараф билан қайтдилар. Бугун фахрийнинг хотиралари ҳаётий сабоқ, тажрибалари эса келажак авлод учун бебаҳо меросдир.

8 январь куни Амударё туманининг Тўлқин овулида истиқомат қилувчи ана шундай мард инсонлардан бири – Афғон уруши фахрийси Кўклан Худойберганов хонадонига Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг тумандаги вакили Баҳодир Жуманиёзов ҳамда уюшма аъзолари ташриф буюришди. Қуролдош дўстларнинг бу учрашуви хотиралар жонланган, миннатдорлик туйғуси ва инсоний қадриятлар мужассам бўлган самимий мулоқотга айланди.

Кўклан Худойберганов 1986-1988 йилларда Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган. У дастлаб Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида уч ой давомида дастлабки ҳарбий тайёргарликдан ўтди. Шундан сўнг, Афғонистоннинг Кобул яқинидаги Баграм қишлоғида жойлашган ҳарбий авиация қисмларидан бирида хизмат қилди. Оғир шароитлар, тинимсиз жанглар ва мудҳиш воқеалар унинг ҳаётида чуқур из қолдирди.

1988 йилда ҳарбий хизматни тамомлаб, Ватанга қайтган Кўклан Худойберганов ўқишни давом эттириб, Пахтачилик техникумида таҳсил олди. Кейинчалик қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилди. Урушнинг оғир асоратларига қарамай, ҳаётга бўлган ишончини йўқотмади, оиласи ва фарзандларининг тарбиясига алоҳида эътибор қаратди. Бугунги кунда у меҳрибон отахон, бир нафар набиранинг суюкли бобоси.

Кўклан Худойберганов ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида фаол иш олиб бормоқда. У ўзининг жанг майдонидаги сафдошларини, уруш майдонида қолган дўстларини доимо ёдга олиб, уларнинг хотирасини ҳурмат билан эъзозлайди.

Унутилмас жасорати, фидокорона хизматлари учун Кўклан Худойберганов Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси томонидан “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди. Бу юксак эътироф унинг сермашаққат ҳаётий йўли, жасорати ва ёш авлодга ўрнак бўлаётгани учун билдирилган юксак ҳурмат ифодасидир.

Фахрийлар ўзаро мулоқот қилиб, юртдаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш муҳимлигини яна бир бор таъкидладилар. Кўклан Худойберганов давлат ва жамият томонидан кўрсатилаётган эътибордан миннатдор эканлигини билдирди.

Тинчлик – энг катта неъмат. Бу неъмат йўлида фидокорона хизмат қилган инсонлар бор экан, уларнинг ҳикоялари унутилмайди. Фахрийларнинг сабоқлари келажак авлодга жасорат, сабр-тоқат ва Ватанга садоқат рамзи бўлиб қолади. Қаҳрамонлик абадий, мардлик эса унутилмасдир!

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026