ҒЎЗА ПАPВАPИШИДА МУҲИМ ПАЛЛА
Анвар Камолов Оқ олтин овулидаги “Камолов Ендир” фермер хўжалигини 7 йилдан бери бошқариб келади. Хўжаликнинг 70 гектар пахта майдони 65 нафар ижарачига бўлиб берилган. Барча ижарачилар ҳам ўзларига биркитилган майдонлардаги ғўза ниҳолларини бегона ўтлардан тозалаб, биринчи сув билан қондириб суғордилар ва яхши ривожланишига эришмоқдалар.
Хўжаликда ҳосили йиғиштириб олинган 7 гектар буғдой майдонининг 3 гектарига кузги сабзи экиш учун қориқ олиниб, тайёрланди. Қолган майдонларга эса хўжалик чорваси учун озуқабоп экинлар экилди.
Хўжалик ижарачилари барча экин майдонлардан мўл зироат ундириш, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлишига ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.
О.PАЖАБОВА.
Суратда: (ўнгда) фермер хўжалиги раиси А.Камолов ва сувчи Бахтиёр Бердимуратовлар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶