15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 19:22
Жамият 👁 291

КУТУБХОНА – ҲАҚИҚАТАН ҲАМ НУРХОНА

КУТУБХОНА – ҲАҚИҚАТАН ҲАМ НУРХОНА

Сабр-тоқатлилик халқимизга хос хислат. Биз оила аъзоларимиз билан карантин қоидаларига риоя қилиб, уйдамиз, адабий китоблар ўқиб, телевизорда берилган кўрсатувларни биргаликда муҳокама қиламиз.

Яхши куй ва тарона, рақс кайфиятимизни кўтаради, невараларимиз билан кичик давра қурамиз, улар рақсга тушиб, қўшиқ ва шеърлар айтишади. Ҳар бир кунимизни мазмунли, қизиқарли ўтказамиз.

Жорий йил июнь ойидан бошлаб туман Ахборот-кутубхона марказига оилавий аъзо бўлдик. Бизни Ахборот-кутубхона маркази директори Дилмурод Ўрозоқов кутиб олди ва ишчи ходимлари билан таништирди. Невараларим Рустам, Суҳроб, Гули Бахтиёроваларни ҳам етаклаб, бу кутубхонага олиб бориб, ўзлари қизиққан китобларни олиб ўқишга йўлладим.

Бизни кутубхона ходимлари хуш чеҳра билан кутиб олдилар ва кутубхонадаги адабиётлар ҳақида тушунча бердилар. Ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа миллатлар адабиётлари тизилган жавонлардан ўқиш учун китоб танладик. Ахборот-кутубхона маркази директори Дилмурод Ўрозоқов ва ишчи ходимлари Гуласал Қўчқорова, Роҳатой Рамонова, Махсуда Бекашева, Ислом Матёқубов, Қувончбек Ўрозимбетов, Соҳиба Бозорбоева, Интизор Йўлдошева, Гулруҳ Авезметова ва Ирода Саъдуллаеваларга ўз миннатдорчилигимизни билдирдик.

Шу ерда оддий бир ҳақиқатни айтгим келди. Кутубхона учун ажратилган хоналар кам, китоблар эса жуда кўп экан, туман Маданият бўлими мудири Ш.Юсупов ушбу ҳолатга алоҳида эътибор берса ва албатта, хонага ёзда шамоллатгич ўрнатса, нур устига аъло нур бўлар эди. Шунда марказга ташриф буюрувчи китобхонлар сафи анча ошган бўларди.

Ахборот-кутубхона маркази 2 та хонада жойлашган. Лекин китобларнинг кўплигидан китобхонларга мавжуд вазият бироз қийинчилик туғдиради. 63 мингдан зиёд китоб жамғармасига эга марказ биноси ичкариси ўта дим, иссиқ. Ноёб китобларни шу ернинг ўзида ўқишнинг имкони йўқ. Кутубхона ходимлари эса жуда ишчан, маданиятли. Мен туманимиздан чиққан ёзувчи Хушнуд Ёқубжоновнинг китобларини сўраган эдим, дарров топиб беришди. Ҳатто китобларнинг маъно-мазмуни ҳақида ҳам тушунчалар беришди. Мен ҳозирги замон ўзбек адабиёти намояндалари қаторида туманимиздан етишиб чиққан ёзувчи Хушнуд Ёқубжоновнинг ҳам китоблари халқимиз томонидан севилиб ўқилаётганидан фахрландим.

Азизлар! Кутубхона – нафақат билимлар кони, балки нурхонадир. Мен ҳар бир юртдошимга, албатта, ушбу китоблар маконига – нурхонага боришини, карантин шароитида вақтини мазмунли ўтказишини маслаҳат бераман.

Бахтиёр РАЖАБОВ,

Бойовул маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026