БАДИИЙ ГИМНАСТИКА – ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ СПОРТИ
Моҳирахон Бердибоева бадиий гимнастика спорти билан шуғуллана бошлаганида жуда ёш қизалоқ эди. Ҳар кунги машғулотлардан тўлиб-тошиб, хушкайфият билан қайтаётганини кўрган ота-онаси унинг ушбу спорт тури билан шуғулланишига монелик қилишмади. 2012 йилда Нукус олимпия заҳиралари коллежининг бадиий гимнастика йўналишига ўқишга кирди. У ўқиш билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этиб, спортнинг бадиий гимнастика йўналиши бўйича ўз иқтидорини намойиш қилди ва кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиби бўлди.
Коллежни муваффақиятли тугатган Моҳирахон Бердибоева Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг қўллаб-қувватлаши, қолаверса, туман ҳокимининг ёш спортчиларга эътибори туфайли Кенгаш қошида бадиий гимнастика спорти тўгарагини ташкил этди. Жуда қисқа фурсат ичида ҳар бири 30 нафар қизларни бирлаштирган 2 та гуруҳ тузилиб, машғулотлар бошлаб юборилди. Мана бир йилдирки, Моҳира Бердибоева раҳбарлигидаги бадиий гимнастика тўгараги аъзолари нафақат туманимизда ва Қорақалпоғистонда, балки мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Айни пайтда 60 нафардан зиёд 4 ёшдан 16-17 ёшгача бўлган қизлар машғулотларда иштирок этишмоқда.
Ўз билимини ошириб бориш мақсадида ўтган ўқув йилида ўз соҳаси бўйича НДПИнинг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. У айни пайтда устозларидан олган назарий билимларини ўз соҳасига татбиқ этиш орқали шогирдларини нуфузли мусобақаларга тайёрламоқда.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶