25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 19:29
Жамият 👁 338

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ БУГУН ЎЗ МУХЛИСЛАРИГА ЭГА

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ БУГУН ЎЗ МУХЛИСЛАРИГА ЭГА

Телевидение – оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос, алоҳида бир туридир. Бутун жаҳон миқёсида телевидение бошқа оммавий ахборот воситалари орасида ахборот узатишда имконияти кенг восита ҳисобланади. Амударё телевидениеси ҳам мана 10 йилдирки, турли жанрлардаги кўрсатувлари билан томошабинлар эътиборини қозониб келмоқда.

Телеканал дастурлари дастлаб ҳафтада 3 кун, кунига 2 соатдан, фақатгина Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда эфирга узатилган бўлса, ҳозирги кунда нафақат туманимиз, балки Қорақалпоғистоннинг деярли барча ҳудудлари, ҳатто Хоразм вилоятининг, қўшни Туркманистон Республикасининг айрим ҳудудлари аҳолиси ҳам телеканалнинг ранг-баранг кўрсатувларидан баҳраманд бўлмоқда.

Амударё телевидениеси кўрсатувлари 2010 йилдан эфирга узатилиб, ўша йилнинг 2 сентябридан тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда фаолият олиб бора бошлади. Иккала таҳририят ўртасидаги ижодий ҳамкорлик натижасида газетада чоп қилинган кўплаб очерклар, мақолалар асосида телекўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилди. Телеканал орқали намойиш қилинган янгиликлар асосида тайёрланган хабарлар эса газетада чоп этилди. Ўтган давр мобайнида телевидение туман аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлаб, тумандаги янгиликлар билан таништиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Намойиш этилган теледастурлар, туман ҳаётининг барча соҳаларидан тайёрланган телематериаллар, албатта, томошабинларга манзур бўлаяпти.

2014 йилнинг 2-чорагидан бошлаб, телеканал асосий эфир вақтининг давомийлиги ҳафтасига 12 соатдан 20 соатга узайтирилди.

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури асосида Амударё телеканали ҳам 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб аналог тизимдан рақамли форматга ўтказилиши натижасида теледастурларни узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланиб, эфир вақти ва тарқатилиш ҳудудлари кенгайди.

Ҳозирги кунда телеканал кўрсатувлари Манғит, Нукус, Қўнғирот ва Мўйноқ шаҳарларидаги рақамли телевизион станциялари орқали кунига 18 соат эфирга узатилмоқда.

Туман ҳокимлигининг амалий ёрдами билан 2019 йилда телеканал таҳририяти жойлашган бинода капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Натижада турли мавзулардаги ток-шоулар, информацион дастурлар, кўнгилочар ҳамда болаларбоп кўрсатувларни тасвирга олиш учун етарли шароитлар яратилди.

Бундан ташқари, телеканал таҳририятининг моддий-техник базасини яхшилашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Биргина ўтган 2 йил ичида юқори сифатли, рақамли форматдаги теледастурларни тасвирга олиш ва шакллантириш учун рақамли видео камералар, монтаж компьютерлари, ёритгичлар, овоз ёзиш қурилмалари ва бошқа зарур жиҳозлар харид қилинди. Натижада турли мавзудаги, турфа хил ёшдаги томошабинларга мўлжалланган теледастурларни тайёрлаш имконияти яратилди.

Таҳририятнинг замонавий, энг сўнгги русумдаги алоқа ва дастурий таъминот воситаларидан самарали фойдаланиши натижасида телеканалда SMS-мулоқотлар, телевикториналар, жонли эфирдаги кўнгилочар дастурлар ҳамда жонли ижрода, жонли эфирдаги концерт дастурлари намойиш қилиниб, телетомошабинларга манзур бўлмоқда.

Таҳририят бир неча марта Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат грантлари ғолиби бўлди ва қатор лойиҳаларни амалга оширди.

Эфирга узатилаётган теледастурлар орқали таҳририят миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини ошириш, мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ҳамда миллатлараро тотувлик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўз устида ишлаб, телевидениенинг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда телетомошабинларга бири-биридан қизиқарли кўрсатувлар тайёрлаб келаётган таҳририятнинг ижодий ва техник ходимлари доим изланишда.

Мана шу аҳил ва интилувчан ижодий жамоанинг самарали меҳнатлари натижасида телеканал Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган телекомпаниялар ичида биринчилардан бўлиб, жонли эфир йўлга қўйилди. Қолаверса, интернетдан самарали фойдаланилиб, ижтимоий тармоқларнинг телеэфир узатиш дастурий таъминотига интеграция қилингани телетомшабинлар билан фаол ва жонли мулоқот ўрнатилишига замин яратмоқда.

Журналистиканинг барча йўналишлари каби телевидение ҳам халққа яқин бўлиши, жамият ва фуқаролар ўртасидаги кўприк вазифасини бажариши лозим. Бу телеканал ижодкорларининг олдига қўйган энг олий мақсадларидан бири ҳисобланади. Ана шу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлида матонат билан хизмат қилаётган Амударё телевидениеси таҳририяти ижодий ва техник жамоасига, ҳар бир ҳамкасбимга ижодий баркамоллик, юксак парвозлар тилаб қоламан.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА,

журналист.

Суратларда: ATVда иш жараёнидан лавҳалар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026