13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:30
Сиёсат 👁 412

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туманимизга ташриф буюрди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари туманимизга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 19 июнь санасида Амударё туманида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ аъзолари – Ўзбекистин Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдураҳим Қурбонов ва Шерзод Кулматов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Абу-Бакир Ибрагимовлар туман ҳокимлигида сектор ҳамда соҳалар раҳбарлари, депутатлар, туман фаоллари билан йиғилиш ўтказиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан суҳбатлашдилар.

Йиғилиш мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий масалалар қай даражада самарали ҳал этилаётганини таҳлил этиш, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, амалий кўмак бериш масалаларига эътибор қаратдилар.

Шунингдек, йиғилиш мобайнида ҳозирги пандемия шароитида туманда барча соҳалардаги мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди. Хусусан, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Тўрамурод Бобониёзов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зариф Ўразимбетовлар бугунги кунда туманимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳамда пандемия кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот бердилар.

 

Шундан сўнг, мутасаддилар ҳокимлик биносидаги депутатлар хонасида туман Кенгаши депутатлари билан шу кунга қадар амалга оширган ишлари хусусида суҳбатлашдилар. Шунингдек, секторларда юритилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхати билан танишдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги бугунги кунда тадбиркорлар учун яратилаётган имконият ҳамда шарт-шароитлар, имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўзининг самарали тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан ҳам танишдилар.

Хусусан, янгидан ўз фаолиятини бошлаган “Behruz Market” супермаркетига ташриф буюриб, савдо дўконининг ҳолати, иш жараёни билан танишиб, тадбиркор билан яқиндан суҳбатлашдилар. Ёш тадбиркор Aброр Матякубовдан тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда қандай муаммо ҳамда камчиликлари борлиги, қандай ёрдам кераклиги билан қизиқдилар.

Шунингдек, туманимизда 2016 йилдан бери ўз тадбиркорлигини давом эттираётган Мақсад Собиров раҳбарлигидаги “Дўстлик-Чойкўл савдо” масъулияти чекланган жамиятидаги иш жараёнларининг ташкил этилиши ҳам мутасаддиларда катта таассурот қолдирди. Мазкур ташкилот “Artel” маиший техникалар ишлаб чиқариш заводининг туман филиали бўлиб, ҳозирда у ерда 12 нафар ишчи ходимлар хизмат қилишади. Филиалда иш жараёнлари барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил қилинган.

Сўнгра меҳмонлар туманимиздаги ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Amudaryo tex” хорижий корхонасининг фаолиятини ўргандилар. Ташриф чоғида мазкур корхонада барча ишчи ходимлар тўлиқ карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб бораётганининг ҳамда корхона иш фаолияи натижасида кўплаб ёшларининг бандлиги таъминланаётганининг гувоҳи бўлишди. Корхона раҳбари билан суҳбат чоғида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар. Шунингдек, хорижий корхонанинг келгусидаги фаолиятига янги муваффақиятлар тиладилар.

Aйтиш керакки, туманимизда ёшлар бандлигини таъминаш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Aна шундай ёшларимизнинг олиб бораётган иш фаолияти ҳам ишчи гуруҳ аъзолари эътибори марказида бўлди. Хусусан, ўзининг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгашига мурожаат қилиб, туман ҳокимлиги тасарруфидаги заҳира ерларида ўз деҳқончилигини бошлаган Бегзод Эркаев билан суҳбат чоғида ёш тадбиркор бу иш орқали нафақат ўзи балки бутун оила аъзоларининг бандлиги таъминланганини таъкидлади.

Пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026