14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 440

ТАКPОPИЙ ЭКИНЛАP – ХАЛҚИМИЗ ДАСТУPХОНИ ТЎКИН БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ТАКPОPИЙ ЭКИНЛАP – ХАЛҚИМИЗ ДАСТУPХОНИ ТЎКИН БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

 Деҳқончиликда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун кенг қўлланилиб келинаётган ғўза-ғалла қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимидан ташқари, тупроқда кўпроқ миқдорда органик қолдиқ қолдирадиган ҳамда унумдорлигини яхши тиклайдиган экин турларини ҳам экиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш миқдорини ошириш лозимлигини давр тақозо этмоқда.

Табиийки, ҳар бир фермер хўжалиги, томорқа ер эгаси экинининг ҳосили сифатли ва салмоқли бўлишини хоҳлайди, экин майдонларидан самарали фойдаланишга, кўп даромад олишга интилади. Шу мақсадда кейинги йилларда ғўза майдонлари фақат ғалла билангина эмас кузги картошка, сабзи, карам, мош, шоли, пиёз дуккакли дон ва бошқада сабзавотлар билан алмашлаб экилмоқда. Бу усул тупроқ унумдорлигига сезиларли таъсир  кўрсатишига кўпчилик ўз фаолиятларида ишонч  ҳосил қилмоқда. Қолаверса, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва кўзланганидай ҳосил олиш – юртдошларимиз дастурхони тўкин, турмуши фаровон бўлишига хизмат қилади.

Айни кунларда туманимиз фермер хўжаликларида 2020 йил ҳосили учун экилган буғдойлар донини йиғиштириб олиш, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш учун тайёргарлик бошланиб кетди.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва танқислигининг олдини олишга, халқимиз дастурхони хилма-хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўкин бўлишига ҳисса  қўшиш мақсадида туманимизда ҳам ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш ва мўл ҳосил етиштириш бўйича режалар белгилаб олинди. Шунга кўра, ғалладан бўшаган майдонларнинг 1803 гектарига такрорий экинлар экилади. Шунинг  258 гектарига сабзавот, 35 гектарига картошка, 400 гектарига мош, 70 гектарига мойли экинлар, 140 гектарига чорва учун озуқа экинлари экилади. Такрорий экинларни  экишга 11 тонна сабзавот, 105 тонна картошка, 14 тонна мош, 180 тонна шоли, 1 тонна мойли экинлар, 4 тонна озуқа экинлари уруғлари тайёрлаб  қўйилди.

Такрорий экинлардан жами 11 983 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Айни кунларда ғалладан бўшаган далаларда такроий экин экишга тайёрлаш учун суғориш, текислаш ишлари давом этаяпти.

Юртимизда қарийб уч ойдан зиёд вақтдан бери давом этаётган коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан аҳоли фаровонлигини оширишда оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилган туман ҳокимининг 2020 йил 1 июнь кунги қарорига асосан туманда ҳар бир сектор ҳудудида фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларидан кам таъминланган, ишсиз, экин экишга имконияти бор оилаларнинг ҳар бирига камида 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 1-сектор ҳудудидан 10 та кам таъминланган оилага, 2 сектор ҳудудидан 20 та, 3 сектор ҳудудидан 9 та, 4 сектор ҳудудидан 6 та кам таъминланган, экин экишга имконияти бор оилаларга 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

Бундан кўзланган вазифа ушбу ажратилган майдонларда мўл ҳосил етиштирилишига эришиш ердан унумли фойдаланилиши эвазига эҳтиёжманд оилаларнинг иқтисоди юксалишини таъминлашдир.

Илҳом ПОЛВОНОВ,
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019