15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 20:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 522

ХИРМОН ТЎЛИБ, ТЎКИЛДИ ДОН

ХИРМОН ТЎЛИБ,  ТЎКИЛДИ ДОН

Деҳқон меҳнатининг самараси хирмонда  билинади, дейдилар. Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш,  заҳира  омборларига ташиш ва уни талофатсиз, сифатли сақлаш – ҳосил хирмонининг салмоғини янада ошириш имконини беради. Бу борада “Тахиатошдон маҳсулотлари” АЖ билан туманимиз фермер хўжаликлари ўртасида ҳар йили туман ҳокимининг қарори асосида  контрактация шартномалари тузилиб, “Манғит дон” филиали омборхонаси дон маҳсулотларини қабул қилиш ва сифатли сақлаш учун тайёрлаб қўйилади. Чунки деҳқонлар етиштирган ҳосилнинг сифат ва салмоғи кўп жиҳатдан ғаллани қабул қилиш ва сақлаш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирларга боғлиқ.
2020 йил ҳосили учун туман ҳокимининг қарорига асосан “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ билан туманимиздаги 332 та фермер хўжаликлари ўртасида 6465 тонна товар дон ва 700 тонна уруғлик буғдой – жами 7303 тонна ғаллани қабул қилиш ва сифатли сақлаш бўйича ўз вақтида контрактация шартномалари тузилди ва “Манғит дон” филиали 2020 йил ҳосилини қабул қилиш мавсумига ўз вақтида тахт қилиб қўйилди.
Ёнғинга қарши кураш жамияти туман  ҳудудий бўлинмаси томонидан филиал омборхонасида ёнғиндан ҳимоя қилувчи махсус суюқлик билан ёғоч қурилмаларга ишлов берилиб, омборхона бўлмалари бирламчи ўт ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланди.
Эътиборлиси шундаки, ғаллани қабул қилиш масканидаги тарози, лаборатория асбоб-анжомлари давлат қиёслаш кўригидан ўтказилиб, қайд қилиш китобчалари тахт қилиб қўйилди. Ғаллани қуритиш майдонида  муаммо бўлмаслиги учун ёритиш тизимлари техник назоратдан ўтказилди.
Ишчилар учун намунали меҳнат ва дам олиш шароити яратилишига  алоҳида эътибор қаратилди. Ювиниш ва дам  олиш хоналари сифатли таъмирланди. Шу боис, ғаллани қабул қилиш масканида ишлар  кўнгилдагидек олиб борилмоқда.
Хусусан, келгуси йил ҳосили учун уруғлик тайёрлаш цехи ва уруғликни сақлаш омборхоналари Ўзбекистон Республикаси “Дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК томонидан кимёвий препаратлар воситасида  дезинфекция ва фумигация қилиниб, уруғлик буғдой навларини  алоҳида қабул қилиш ва сақлашда махсус тўсиқлар ўрнатилгани ишчилар ва мутахассислар учун қулайлик яратмоқда. Юклаш техникалари ва узатиш анжомлари сифатли таъмирлангани, эҳтиёт қисмлар заҳираси яратилгани эса ишимизда сифат ва самарадорлик ошишини таъминлаётир.
Ғаллани қабул қилиш масканида фаолият юритаётган ҳар бир ишчи ва мутахассис пандемия шароитида жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиши учун зарур антисептик воситалар, тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланган. Ишчи ва мутахассисларнинг ҳарорати махсус асбоб ёрдамида тиббиёт ходимлари томонидан  ўлчаб кўрилгач, ишлашга рухсат берилаётгани, ҳар бир инсоннинг бехавотир, соғ-саломат ишлашига имкон бермоқда.
Бу йилги “қирмизи дон” карвонини Қипчоқ ММТПга қарашли “Жумамуратов Шокир”, “Оқ олтин” ММТП тасарруфидаги “Кенжаева Шаҳло”, Қиличбой ММТПдан “Ражапов Омонбой” фермер хўжаликлари бошлаб беришди.
Шуниси эътиборлики, туманимиздаги 4 та сектор ҳудудидаги барча фермер хўжаликларида ўрим-йиғим ишлари белгиланган тартиб-қоидалар асосида олиб борилмоқда ва ғаллани қабул қилиш масканимизга талофатсиз етказилмоқда. Маромида пишиб-етилган ғалла маҳсулоти “Даладан – умумий хирмонга” тамойили асосида пешма-пеш етказиб берилаётгани боис, туманимизнинг ғалла хирмони кун сайин юксалмоқда. Ҳар бир сектор ҳудудидан кунига йиллик 12-15 фоиз, яъни туман бўйича бир кунда 900-912 тоннадан зиёд ғалла маҳсулоти тайёрланиб, “Манғит дон” филиали омборхонасига етказиб берилмоқда.
Туманимиз ғаллазорларида ҳосил ўрим-йиғими эса авж паллада. Меҳнаткаш ва лафзи ҳалол деҳқонларимиз қисқа фурсатларда 2020 йилнинг юксак “қирмизи дон” хирмонини яратиш мақсадида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда.

Икром КЕНЖАЕВ,
“Тахиатош дон маҳсулотлари АЖ “Манғит дон” филиали раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026