Ботулизм касаллиги ҳақида ўқувчиларга тушунчалар бериб борилади
Ботулизм – овқатдан заҳарланиш туфайли юзага келадиган ва ўз вақтида даволанмаса оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган касалликдир. Ботулизм асосий сабабчиси клостридиум ботулинум таёқчаларининг вегетатив шакли чақирадиган оқсиллардан иборат нейротоксин бўлиб, кислородсиз шароитда ўсадиган микроблар оиласига мансубдир. Ботулизм тарқатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли ва чидамсиз хиллари учрайди. Споралари беш соат қайнатилганда ҳам ўлмайди, ташқи муҳитда йиллар сақланиши мумкин. Спора қачонки, ўзига қулай шароит яратилса, қобиқдан чиқади ва ривожланади.
Ботулизм микроблари тупроқдан сув, мева, сабзовот, озиқ-овқатларга ўтади ва улардан консервалар тайёрлаш жараёнига тўлиқ риоя қилинмаслик сабабли ушбу касаллик келиб чиқади, инсон ҳаётига хавф солади. Ботулизм микроблари ёпиқ консерва банкаларида ривожланиб, кучли заҳар – токсин ишлаб чиқаради. Токсин ташқи муҳит омилларига, юқори ва паст ҳароратга, ёруғликка, чайқалишларга чидамли ҳисобланади. Уларнинг яна бир хусусияти ошқозон-ичак йўлида овқат ҳазм қилиш ферментлари таъсирида бузилмайди ва парчаланмайди. Ботулизм заҳарлари жуда кўп кимёвий заҳарлар, ҳатто, синил кислотасидан 1000 маротаба кучли. Фақат консерва заводи ҳамда сехлардаги абтоклавда юқори босим остида, 120 градус ҳароратда тайёрланган гўшт, балиқ, мева-сабзовот маҳсулотлари консерваларида мавжуд бўлган ботулисм микробининг спораси йўқолиб ўлади.
Бу хавфли касаллик, унинг белгилари, оқибати ҳақида ўқувчиларга жуда кўп тушунчалар бериб борамиз. Биология дарслари давомида ушбу микробнинг хусусиятларини кенгроқ ўргатиб, ўқувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Уйда хонаки шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларини ейишда жуда эҳтиёт бўлишларини тавсия қиламиз.
Зеро, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш, даволашдан кўра самаралидир.
Турсунбоева Фарида, 44-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶