15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 23:27
Жамият 👁 495

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРИ С.ТУРМАНОВ ТУМАНИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИДА БЎЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРИ С.ТУРМАНОВ ТУМАНИМИЗ МАҲАЛЛАЛАРИДА БЎЛДИ

Ободлик бор жойда тараққиёт бўлади, соғлом турмуш тарзи қарор топади. Жамият ҳаётида соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлар экан, мамлакатнинг келажаги бўлган янги авлод баркамол вояга етади. Ҳар бир соҳада буюк ўзгаришлар ясалади, ҳар қарич ерда соғлом ҳаёт нафаси уфуриб туради. Шу боис, муҳтарам Президентимиз юртимизни боғ-у чаманга айлантириш, ҳар бир маҳалла, ҳар битта хонадон ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш хусусида деярли ҳар бир чиқишида, халқ олдидаги учрашувларида, халқ билан мулоқотларида тез-тез таъкидлайдилар.

Айни пайтда эса бутун мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллаларда, ҳар бир кўча ва хонадонда файзли, гўзал ва кўркам, обод ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида халқимиз томонидан кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши 4-сон баённомасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларидаги хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган кенг қамровли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу борадаги ишларни қатъий назоратга олиш ва амалий фаолият юритишни ташкил этиш бўйича масъуллар бириктирилди.

Жорий йилнинг 12 июнь санасида туманимиз маҳаллаларини обод ва кўркам гўшаларга айлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан туманимизга бириктирилган масъуллар овул ва маҳаллаларда бўлишди. Улар ҳудудларда ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш, нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари иштирокида ташкилий йиғилишлар ўтказиш, ушбу йиғилишда туман масъулларини фуқаролар йиғинларига бириктириш, уларнинг вазифаларини тушунтириш, семинарлар ўтказиш жадваллари ҳамда маҳаллаларда тузиладиган ишчи гуруҳларининг вазифалари юзасидан зарур тушунчалар, тавсиялар бердилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Соғиндиқ Турманов раҳбарлигидаги масъуллар – вазирнинг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова, вазир ўринбосарлари Ш.Уснатдинов ва О.Турдибоевлар туманимизнинг Чойкўл ва Қиличбой овул фуқаролар йиғинларида бўлишиб, “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳамда белгиланган чора-тадбирлар билан яқиндан танишдилар. Шу баробарида мазкур овулларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар жадвалини кўриб чиқдилар. Шу асосида амалга ошириладиган ишлар маҳаллалар кайвонилари, нуронийлар ҳамда кўча бошчилари кўпқаватли уйлар бошлиқлари, овул оқсоқолининг маслаҳатчилари, ишчи комиссиялари ва жамоатчилик тузилмалари аъзолари, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари, фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари билан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан маслаҳатлар, тавсиялар бердилар.

- Ободлик бор жойда қут-барака, ривожланиш ва бири-биридан гўзал ўзгаришлар бўлади, - деди Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов Чойкўл овули нуронийлари билан бўлган учрашувда. – Кекса отахон ва онахонларимиз тонгда туриб, ҳовли-жойни супириб-сидириш, гулзорлар барпо этиш, оқар сув йўлларини тозалаш, атрофга сув сепиш инсон учун нақадар фойдали эканлигини ҳар куни, ҳар лаҳза фарзандларига, невараларига тушунтириб бориши атроф-муҳитимизнинг тоза ва кўркамлигини оширади, фарзандларимизда масъулият ҳиссини уйғотади. Жамиятда соғлом турмуш тарзи қарор топишига имкон яратади.

Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов раҳбарлигидаги масъуллар Чойкўл ва Қиличбой овулларидаги ободонлаштириш ва кўкамзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида овуллар нуронийлари билан биргаликда кўчаларни, бири-биридан обод ва файзли хонадонларни кўздан кечирдилар. Уйларнинг фасад қисмларини ободонлаштириш, таъмирлаш, йўл бўйларига гул кўчатлари ўтқазиш юзасидан зарур топшириқ ва тавсиялар бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026