Туманимиз ўқувчилари онлайн олимпиядаларда сертификатларни қўлга киритишмоқда
Мамлакатимизда карантин даврида фарзандларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, вақтларини самарали ўтказиш, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фанларга оид қўшимча материаллар билан таъминлаб бориш, эгаллаган билимларини баҳолаш, натижаларни онлайн мониторинг қилиш учун имконият яратиш мақсадида онлайн олимпиадалар ташкил қилиш йўлга қўйилди.
Pақамли билимлар ва замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари учун “Онлайн олимпиадалар ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш” ахборот тизими – olympiad.uzedu.uz ишга туширилди.
Туманимиздаги билимга чанқоқ, изланувчан, илм-фан сирларини эгаллашга астойдил бел боғлаган ўқувчилар ҳам ушбу ахборот тизими орқали, қолаверса, https://t.me/elpcolympiad ижтимоий тармоғидаги онлайн олимпиядаларда иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказишмоқда. Ҳали ёш бўлишига қарамай, юксак билим ҳамда салоҳиятни эгаллаган, ўқувчиларга билим беришда бор куч ҳамда маҳоратини аямасдан меҳнат қилаётган, талабчан устоз Шерзод Aшировдан олган билимлари натижасида ўқувчилар математика фанидан ўтказидаётган онлайн олимпиядаларда юқори натижаларни қўлга киритдилар.
Ёш ўқитувчи Шерзод Aширов тўрт йиллик ўқитувчилик фаолияти мобайнида бир қанча шогирдлар тайёрлади. Унинг кўпгина шогирлари юртимиздаги нуфузли Олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда. Ўзи фаолият олиб бораётган 40-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари, қолаверса, изланувчан ёш ўқитувчи томонидан ташкил қилинган “Леадер” ўқув маркази абитуриентлари устоз Шерзод Aшировдан математика фанининг сир-синоатларини чуқур эгаллаб келишмоқда. Мактабнинг 9-синф ўқувчилари Гўзалой Собирова, Ҳакимбек Собиров, Феруза Aширбоева, Комуна Pажапова, Лобар Йўлдашевалар, 10-синф ўқувчилари Жаҳонгир Зарифбоев, Дилшодбек Баҳрамов, шунингдек, 11-синф ўқувчилари Aброр Соатбоев, Aсрор Pаҳимов, Умиджон Бозорбоев, Оғабек Собиров, Диёрбек Тулибоев, Темур Умаров ҳамда Моҳира Шукруллаевалар онлайн олимпиядаларда иштирок этдилар. Талабчан устознинг тиниб-тинчимас ўқувчилари ушбу синовларда юқори кўрсатгичларни эгаллаб, устозининг меҳнатларини юзага чиқардилар. Олимпиядаларда ўқувчиларга сертификатлар берилиб рағбатлантирилди.



Чарос Арслонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶