25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:58
Жамият 👁 401

ЭКОЛОГИЯГА ЗАРАР ЕТКАЗМАСДАН, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

ЭКОЛОГИЯГА ЗАРАР ЕТКАЗМАСДАН, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун жаҳон миқёсида долзарб бўлган экологик муаммолар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор этиб, шу муаммоларни ечишга дунё халқларини чорлайди. Йиллар оша мазкур кун 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланиб келиб, ҳозирда экологик муаммоларни ечишга ёрдам берувчи муҳим бир замин бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу кунда барча халқлар бирлашиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она-еримизни асраб қолишга ўзининг шахсий ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.

Инсоният фаровонлиги, атроф-муҳит соғломлиги, иқтисодиёт самарадорлиги еримизда мавжуд бўлган табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорона фойдалана олишимизга боғлиқдир. Мазкур санани нишонлашда бутун дунё бўйлаб, 70 та мамлакатда миллионлаб одамлар иштирокида кенг кўламли тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили кекса ва ёш фаоллар турли кўргазмалар, атроф-муҳитни тозалаш ишлари, ҳашарлар, концертлар, ОАВ иштирокидаги бир қатор тадбирлар, турли танлов ва мусобақалар ташкиллаштиришда қатнашадилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни соғломлаштириш борасида Амударё туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ туманда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза инспекцияси томонидан махсус режа-жадвал ишлаб чиқилиб, барча ишлар қатъий назорат остига олинган атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ ишларни ташкил этишга 8 нафар ходим жалб қилинган ва барча назорат, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари юқоридаги режа-жадвал асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2916-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Давлат корхоналари тўғрисида”ги 2015-сонли Қарорига мувофиқ туманда “Тоза ҳудуд” ДУК (давлат унитар корхонаси) ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, туман ҳудудида ноқонуний чиқиндилар кўпайишининг олдини олишга эришилаётгани қувонарли. Ноқонуний чиқинди ташлаб, атроф-муҳитни ифлослантираётган, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини пайҳон қилаётган, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилмасдан, ичимлик ва оқава сувларнинг ифлосланишига йўл қўяётган, йиғилиб қолган чиқиндилар ва ўсимлик қолдиқлари ҳамда хазонларни ёқиб, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига тупроқ таркибининг бузилишига йўл қўяётган фуқаролар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Уларга ўз вақтида огоҳлантиришлар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг белгиланган моддаларига асосан жарима жазолари қўлланилмоқда. Жорий йилда 56 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 77млн.367 минг 620 сўм миқдорида жарима жазолари қўлланилди ва давлат ҳисобига ундирилди.

Бу борадаги ишларни йил давомида янада самарали олиб бориш мақсадида маҳаллалар, овулларда рейдлар ўтказиш режалаштирилмоқда. 5 июнь – Халқаро Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  куни муносабати билан Манғит шаҳри ҳудудидаги Фаровон маҳалласида рейд ўтказилди ва ҳудуддан оқиб ўтувчи коллектор бўйида ноқонуний равишда ташлаб кетилган ҳар хил чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК ишчилари томонидан тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди ҳамда экологик вазият яхшиланиб, муаммолар жойида бартараф қилинди. Шу билан бирга Ўрта қалъа овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари раислари билан учрашувлар ўтказилиб, ғалла ўримидан кейин бўшаб қолган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юбориб, атмосфера ҳавосига зарар етказилишининг олдини олиш бўйича кенг миқёсли тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу куннинг ўзида “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи-ходимлари томонидан далалардаги буғдой ўримидан кейинги сомон поялари даладан ташқарига олиб чиқилиб, чорва моллари учун озуқа сифатида жамғариб қўйилди.

Табиат – онамиз. Унинг тўкис ва гўзаллиги, мусаффо ҳавоси, ажиб биохилма-хиллиги кўнгилларимизга завқ-шавқ, ҳаётимизга кўркамлик, умримизга бардавомлик ва демакки, жисми-у жонимизга соғломлик, хуш кайфият бағишлайди. Атроф-муҳитни маданиятли тарзда муҳофаза этиш, гўзаллигига гўзаллик қўшиш, ҳар бир қарич ерни обод этиш табиат фарзандлари сифатида бизнинг зиммамиздаги энг масъулиятли бурчдир. Эшигимиз олдида шовуллаб ўсаётган ям-яшил дов-дарахтлар, шарқираб оқаётган сойлар, тароватли боғлар, сарбаланд тоғлар, ҳар зарраси олтинга тенг тупроқ – барча-барчаси инсониятнинг баркамол, бахтли, соғлом ҳаёт кечириши учун ўта муҳим эканлигини унутишга асло ҳаққимиз йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026