25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:57
Жамият 👁 393

СУБСИДИЯЛАР ҲИСОБИДАН ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ИССИҚХОНАЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

СУБСИДИЯЛАР ҲИСОБИДАН ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ИССИҚХОНАЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Инсон тўлақонли ижтимоий фаол бўлмоғи учун у энг аввало бирон бир фойдали меҳнат билан шуғулланиши зарур. Ижтимоий фаол инсон энг аввало ўзи, оиласи ва эл-юрт манфаатини кўзлаб яшашдан завқ олади.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маълум сабабларга кўра ишсиз қолган турли хулқ-атвордаги турфа касб-кор эгалари билан бирга бирон бир касбни эгаллаш тугул, ҳатто бунга иштиёқи ҳам йўқ, жамиятдаги ўзгаришларга бепарво ва лоқайд инсонлар ҳам келишади. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан уларга зарур йўл-йўриқлар тавсиялар берилади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари, томорқа ерида ўзини-ўзи иш билан банд қилиш тамойили асосида мўъжаз иссиқхона хўжалигини юритиши, 10-15 бош, балки ундан кўпроқ парранда парваришлашлари, кичик қўйчилик, қуёнчилик, асаларичилик хўжалигини ташкил этишлари мумкинлиги бўйича зарур тушунчалар берилади. Мақсад эса эзгу – аҳолининг  ишсиз қатламини ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, фаоллигини ошириш, халқимиз орасидаги камбағалликни бартараф қилишга кўмаклашишдир.

Бу борада мамлакатимизда шахсан Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, ҳар бир инсоннинг ҳаётга фаол аралашувига имкон яратиш борасида зарур чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётгани боис, аҳолининг ишсиз қатламини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган мақсадли субсидиялар аҳолининг вақтинча ишсиз қатлами, шунингдек, бирон бир касб-корга эга бўлмаган шахсларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган маблағлар иш берувчиларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш мақсадида 6 ой давомида, ҳар бир ходим учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоридаги тўловни амалга ошириш учун йўналтирилади. Буни айрим фуқаролар мен марказ рўйхатида турибман, шунинг учун тўлов доимий амалга оширилади, деб ўйлашади. Йўқ, бундай эмас, юқорида айтганимиздай, 6 ой муддатга ажратилади ва юқоридаги миқдорда тўлов амалга оширилади. Чунки шу муддат ичида касбга тайёрланади, қайта тайёрлаш, малака ошириш жараёнларида иштирок  этади. Касб-корга, малакага эга бўлгач, албатта,  унда ижтимоий фойдали меҳнат қилиш қобилияти шаклланади.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ишсиз шахсларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полислари тўловини амалга ошириш борасидаги харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдори БҲМнинг 10 баравари миқдорида субсидия ажратилмоқда.


Юқоридаги Қарор билан эҳтиёжманд аҳоли қатламига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун бир йил давомида ҳар ойда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.

Айниқса, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари жамғармасига улуш сифатида ҳар бир аъзо, оилага БҲМнинг 10 баравари миқдорида, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилишлари учун марказ ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда субсидиялар ажратилаётгани туманимиздаги ўнлаб эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг моддий, ижтимоий фаровонлигини ошириш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида марказ томонидан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун марказ ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида 249 нафар фуқарога 527,1 млн. сўм миқдорида субсидиялар ажратиб берилди. Демак, туманимиздаги 249 та эҳтиёжманд оиланинг моддий фаровонлиги таъминланди. Бундан ҳам муҳими, шунча оилада истиқомат қилувчи фуқаролар ўзини-ўзи ижтимоий фойдали меҳнат билан банд қила олди. Бундан ташқари, ўнлаб томорқа ер эгалари ўз оилалари бағрида яшаб, меҳнат қилиш гаштини ҳис этиш бахтига муяссар бўлишди. Хонадон чорваси, хонадон паррандачилиги йўналишларида муваффақиятли иш юритишни бошлаб юборишди.

Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг ижтимоий фаоллигини оширишда нафақат унинг ўзи, балки атрофидагиларнинг, хусусан, давлат идораларининг ҳам маънавий ва моддий рағбати ўта муҳим аҳамиятга эга. Инсон табиатидаги бепарволик ва лоқайдлик иллати аслида шахсга нисбатан жамиятнинг эътиборсизлиги, давлат идораларининг халқдан узоқлашиб кетиши туфайли ҳам юзага келадики, буни, албатта, тан олишимиз керак!

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларининг мақсади эса доимо эзгу – халқимиз орасига кириб бориб, самарали хизмат қилишдир.

Алишер СОБИРОВ,
туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026