13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:29
Жамият 👁 3,598

ХОНАДОНЛАРНИ ЎРГАНИШ ДАФТАРИ: у қандай юритилади?

ХОНАДОНЛАРНИ ЎРГАНИШ ДАФТАРИ: у қандай юритилади?

Маълумки, тумандаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан "Хонадонларни ўрганиш дафтари” ишлаб чиқилди ва тумандаги 28234 та хонадонларга тарқатиб берилди. Хўш, ушбу дафтар қандай юритилади?

Аввало, айтиш керакки, жамоатчилик ва давлат идораларининг ҳамкорликдаги фаолият тизимига асосан овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган 5 та йўналиш - оилага кириш йўналиши аъзолари томонидан дафтарга оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ўрганиш давомида вояга етмаган мактабгача, мактаб ва коллеж ёшидагилар сони, нуронийлар сони, меҳнатга лаёқатли эркак ва аёллар сони, иш билан банд бўлганлар сони, 2-қисмида оиланинг ижтимоий (эҳтиёжманд, ўртача, намунали) аҳволи, боқувчисини йўқотган ёки кам таъминланганлик белгиси қўйилади; 3-қисмида оиланинг иқтисодий аҳволи: томорқаси неча сотих, боғидаги мевали ва манзарали дарахтлар сони; оиласида боқилаётган чорва моллари ва паррандалар сони ёзилади ва иссиқхона борлиги ҳақида белги қўйилади: 4-қисмда оиланинг санитария аҳволи қандай даражадалиги намунали, қониқарли, қониқарсиз белгиланади. Бундан ташқари ҳовли ва фасаднинг кўриниши, уй ичи ва ошхонаси тозалиги, ҳожатхонаси, чорва ва парранда боқиладиган хоналар, ариқ ва кўчаларнинг тозалигига берилган даражалар оилага кириш йўналиши раҳбари ёки оилани ўрганган ишчи гуруҳ аъзоси томонидан ёзилади.

Булардан ташқари, ободонлаштириш, санитария-гигиена қоидалари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, фарзанд тарбияси, 12 йиллик мажбурий таълим тўғрисида, тўй-ҳашамлар ва маъракаларни тартибли, ихчам ўтказиш, одам савдосига қарши кураш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ов қуроли сақлаш, оилавий низолар, ажримлар ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш, юртимиздаги тинчлик, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган кенг имкониятларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берганлиги тўғрисида дафтарга ёзилади ёки ёзма маълумот берилган бўлса дафтарнинг орқа томонига ёпиштирилади. Дафтарга оилани ўрганилган сана, хонадонга кирган оилага кириш йўналиши ходими ва хонадон эгасининг имзоси қўйилади. Пастки қисмига ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф қилиш юзасидан берилган таклифлар ёзилиши керак.

Саломатлик йўналиши аъзолари томонидан хонадонларни ўрганиш давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади. Хонадоннинг санитария аҳволи, уй ичининг озодалиги, ошхона, ҳожатхона, чорва ва парранда боқиладиган хоналар тозалиги намунали, қониқарли, қониқарсиз даражалардалиги кўрсатилади. Хонадонда кекса нуронийлар, фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладар аёллар, вояга етмаган болалар, жумладан қизлар, алоҳида, ногиронлар сони, уларнинг ёши ва саломатлиги тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Булардан ташқари тозаликнинг аҳамияти, тиббий маданиятни шакллантириш, эрта туғруқларнинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидалари тўғрисида тушунчалар оғзаки ёки ёзма тарзда берилади.

Саломатлик сектори аъзолари ҳафтанинг душанба куни нуронийлар, сешанба куни ҳомиладорлар, чоршанба куни болалар ва ўсмирлар, жума куни аёллар ва қизлар, шанба куни ўқув муассасалари кунида мактаб ва коллеж ўқувчилари аҳволини ўрганиб чиқиб, аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича ўз таклифларини бермоқдалар.

Таълим-тарбия йўналиши аъзолари томонидан хонадондаги мактабгача ёшдаги болалар сони, мактаб, академик лицей ёки коллеж ўқувчилари сони, уларнинг ўқишга қатнаш давомати даражаси, олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони, бюджет ёки контракт тўлови асосида ўқиётганлиги ҳақида белги қўйилади.

Таълим-тарбия йўналиши инспектори томонидан 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги ва унда ота-онанинг жавобгарлиги, фарзандларининг ахборот олувчи манбалардан қандай фойдаланаётганлигини назорат қилиши, "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддаси, оилада қиз фарзанд тарбияси ва унда онанинг ўрни тўғрисида оғзаки ёки ёзма тарзда маълумот берадилар ҳамда хонадонни ўрганган таълим-тарбия йўналиши нозири ва хонадон эгаси ўз имзолари билан тасдиқлайдилар.

Аниқланган муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар дафтарнинг пастки қисмига ёзилади.

Бандлик йўналиши аъзолари томонидан хонадонни ўрганиш давомида аниқланган меҳнатга лаёқатли шахслар, иш билан банд бўлмаган шахслар, шундан аёллар, коллеж битирувчиси ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагини билдирганлар сони, ёши, маълумоти, мутахассислиги ёзилади.

Чет давлатга ишга ёки ўқишга кетган фуқаролар сони, ёши, қайси давлатга кетганлиги, қачон кетганлиги, уйидагилар билан мулоқотда эканлиги тўғрисида маълумотлар ёзилади.

Хонадонга кирган бандлик инспектори мавжуд бўш иш ўринлари, режалаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркалари, оилавий корхона ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича қонун-қоидалар билан таништириши ҳамда бизнес лойиҳалар тузишни ўргатиши, томорқалардан унумли фойдаланиш ва оила даромадини оширишнинг бошқа манбаларини излашни тушунтиради ёки ёзма маълумот беради ва ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Жиноятчилик профилактикаси йўналиши аъзолари томонидан хонадонни ўрганиш дафтарига оилада ноқонуний яшовчилар мавжудлигига, мактаб ва коллеж машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар бўлса сабабини аниқлаш ва ўқишини таъминлаш, жиноят содир этиб жазони ўташ жойларидан озод бўлиб келган шахслар ва уларни иш билан таъминлаш, хонадонда четдан қайтиб келган фуқаролар аниқланади. Булардан ташқари оила аъзолари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ҳамда уларнинг фарзандларининг диний экстремистик ғояларга берилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилади, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-она ёки фарзандлари мунтазам ўқишга бормай юрган оила бўлса, маҳалла фаолларидан мураббий бириктирилади ва прорфилактик тушунтириш ишлари олиб борилади. Ичкиликбозликка ружу қўйган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган шахслар аниқланса, уларга кўча бошчилардан мураббий бириктирилади ва профилактик суҳбатлар ўтказилади, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, одам савдоси, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида оғзаки ва ёзма маълумотлар бериб борилади. Шунингдек хонадонда яшовчиларнинг фуқаролик ҳужжатлари, муддати ўтган ёки ўтмаганлиги ҳам кўздан кечирилади. Хонадонни ўрганиш давомида муаммо ва камчиликлар аниқланса, уларни бартараф қилиш бўйича ўз таклифларини дафтарга ёзадилар ва ўрганилган сана, нозирнинг имзоси ва хонадон эгасининг имзоси қўйилади.

Ушбу дафтар 5 та йўналиш аъзолари томонидан икки марта тўлдирилади.

Бундан ташқари дафтарда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви код рақамлари, ойлар кесимида кўрсаткичлари, олдиндан тўлами, қарздорлиги кўрсатилади ва назоратчининг имзоси қўйилади.

Жорий йилнинг шу давригача оилага кириш йўналиши томонидан 10782 та, саломатлик йўналиши томонидан 8488 та, таълим-тарбия йўналиши томонидан 7880 та, бандлик йўналиши томонидан 6018 та, жиноятчилик профилактикаси йўналиши аъзолари томонидан 6094 та хонадонлар ўрганилган.

Гавҳар Чимбайчиева,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026