15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 23:40
Жамият 👁 348

“УСТОЗ-ШОГИPД” АНЪАНАСИ БЎЙИЧА ТУМАН ЁШЛАPИ ҲУНАP ЎPГАНИШМОҚДА

“УСТОЗ-ШОГИPД” АНЪАНАСИ БЎЙИЧА ТУМАН ЁШЛАPИ ҲУНАP ЎPГАНИШМОҚДА

Халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва ривожлантириш, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Соҳага аҳоли, айниқса, ёшлар, аёлларни жалб этиш орқали  бандлиги таъминланиб, “Устоз-шогирд” анъанаси тобора оммалашмоқда. Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ишсиз фуқароларга тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, уларнинг лойиҳалари қўллаб-қувватланаяпти.

Ҳунармандчиликнинг бир тури кулолчилик  ҳам кишидан ўзига хос иқтидор ва сабр-тоқат талаб этади. Бу ҳунар неча минг йиллардан бери авлоддан авлодга ўтиб, тобора сайқал топиб бормоқда. Мамлакатимизда, айниқса, Pиштон кулолчилик мактаби тажрибаси жуда машҳур.

Қорақалпоғистонда ҳам мазкур мактаб тажрибасини кенг тарғиб қилиш, соҳага қизиқувчиларга уларнинг тажрибасини ўргатиш ва иш билан бандлигига эришиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Ҳар биримиз учун энг тотли ва бебаҳо неъмат – ноннинг хуштаъм ва яхши пишган ҳолда дастурхонга тортиқ қилиниши тандирларнинг ихчам, қулай, тежамли қилиб қурилганлигига ҳам боғлиқ.

Шу йил 13 май куни Нукус шаҳридаги ёшлар марказида бўлиб ўтган риштонлик кулолчи уста Ғанижон Элибоев иштирокидаги давра суҳбатида ҳам бу ҳақда батафсил сўз  юритилди. Кулолчилик анъаналарини сақлаб қолиш, Pиштон кулолчилик мактаби тажрибаларини қорақалпоғистонлик ёшларга ўргатиш мақсадида ташриф буюрган Ғанижон Элибоев, ҳунармандлардан ташқари давра суҳбатида “Ўзсаноатқурилишбанк” вакили Pавшан Обоқулов, Pеспублика “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси бошлиғи Дилфуза Алламбергановалар ҳам иштирок этдилар. Тадбирда кулоллар ўзаро тажриба алмашдилар, шу йўналишда фаолият юритишни хоҳловчилар рўйхати шакллантирилиб уларга ўз фаолиятларини ташкил этиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

Бу борада туманимизда ҳам маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Ғанижон Элибоев Манғит шаҳрининг  Чордара маҳалласида истиқомат қилувчи тандирчи тадбиркор Озодбой Бойжонов хонадонида бўлиб, у ясаган тандирларни кўрди, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

2013 йилдан бери туманимиздаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида амалий санъат йўналишида ўқувчи-ёшларга зардўзлик, каштачилик сир-асрорларини ўргатиб келаётган Хонимжон Исмоилова ҳам шу кунгача 20 нафардан зиёд шогирдларини ҳунарли қилди. 2019 йилда Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус 2019” кўрик-танловида ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, “Энг яхши ҳунарманд” номинациясида 3-ўринни эгаллади.

У ишсиз ёшларга ўргатиш мақсадида гиламдўзлик, зардўзлик, каштачилик бўйича  бепул ўқув курслари ташкил этиб, ўз ҳунарларини ўргатмоқда.

Хонимжон Исмоилова тўқиётган гиламларни кўрсангиз, худди санъат асарига ўхшайди. Нақшлар ва ранглар асло бир-бирини такрорламайди. Ҳунарманд аёл ўз устида ишлашдан, изланишдан эринмайди, интернет тармоқларида бу борадаги янгиликларни тинмай ўқиб, маҳоратини ошира боради. Гиламдаги нақшларнинг бир-бирига уйғунлиги, рангларнинг мутаносиблиги ана шундай изланишлар самараси.

У аёл-қизларнинг ҳунарли бўлиши ва интилиб ишлаши оилалар даромади ошиб, фаровонлашувига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади, деб ҳисоблайди. Ҳунарига қизиқиб келган ёшларни ҳаракатчан бўлишга, ўз ҳаётларини ўзлари гўзал қилишга тарғиб этади.
Ҳунарманд аёл Хонимжон Исмоилова Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси сифатида партиянинг “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида ишсиз ёшларга ҳунар ўргатиб, даромад топишларига эришаётганидан хурсанд.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026