13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Қишлоқ хўжалиги 👁 480

ЧОЙКЎЛЛИКЛАP КАPАНТИН ДАВPИДА ҲАМ ОБОДЛИК, ФАPОВОНЛИК УЧУН ИНТИЛМОҚДАЛАP

ЧОЙКЎЛЛИКЛАP КАPАНТИН ДАВPИДА ҲАМ ОБОДЛИК, ФАPОВОНЛИК УЧУН ИНТИЛМОҚДАЛАP

Чойкўл овулида 1000 дан зиёд хонадонларда 7 мингга яқин аҳоли яшайди.

Уларнинг орасида турли касб эгалари, овул файзи-фаришталари бўлган нуроний кексалар, тадбиркорлар ва илм олиш сари дадил интилиб, кўпгина ютуқларга эришаётган ёшлар бор.

Овул 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида кўпгина қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, йўлаклар асфальтланиб, ҳудуди ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилгани туфайли ўзгача файзга эга бўлди. Меҳнаткаш, қўни-қўшничилик алоқалари, меҳр-оқибати мустаҳкам аҳоли бугунги кунда  бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан мамлакатимизда жорий этилган карантин қоидаларига қатъий амал қилишмоқда. Пандемия даврида ҳудудда карантин қоидаларига зид ҳолатлар, яъни тўй-маросимлар бериш,  иши тўхтатилган корхона-ташкилотларнинг фаолият кўрсатиши каби ҳолатлар содир этилмади.

Овул масъулларининг бу борада аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишларини яхши олиб боришгани туфайли аҳоли уйда қолиб даромад топиш, чорва ва парранда парваришлаш билан бир қаторда томорқа ерларидан мўл ҳосил ундириш ниятида меҳнат қилишмоқда.

Карантин туфайли айрим касблар фаолияти вақтинча тўхтатилгани боис, оилаларда иқтисодий қийинчиликларга учраётган эҳтиёжманд оилалар аҳволи ўрганилиб, рўйхати шакллантирилди. Бунга кўра 26 та кам таъминланган оилаларни овул тадбиркорлари ижтимоий ҳимоя қилиб келишаяпти.

Шу кунгача “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 71 та оилаларга жами 15 миллион 500 минг сўмликдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб берилди.

Деҳқончиликда кўп йиллик тажрибага эга, эл дастурхони тўкин-сочинлигига ҳисса қўшиб келаётган Бибирабо Бобожонова, Омонгул Дўсмуродова, Муборак Гулмирзаева, Мўмин Эшмуродов, Pустам Бобожонов, Комил Норбоевлар ўз хонадонларида ташкил этган иссиқхоналарида эртаги сабзавотлар етиштиришиб, оиласидан ортганини ҳамқишлоқлари билан баҳам кўришмоқда.

Жорий йилда Зумрад Жабборова ҳам оиласи томорқасининг  7 сотихлик жойида замонавий иссиқхона барпо этди. Ҳозир ушбу иссиқхонада бодринг, помидорлар етилай деб турибди. Шунингдек, Маҳмуджон Норбоев ҳам яхши ниятлар билан иссиқхона қуриб, ҳам эртаги сабзавотлар етиштираяпти, ҳам турли экинлар кўчатларини етиштириб, ўзидан ортганини қўни-қўшниларга сотди. Шуниси эътиборлики, овулдаги иссиқхоналар эгалари кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга экинлар кўчатларини бепул тарқатди.


 Овул тадбиркорларидан “Дўстлик-Чойкўл савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мақсуд Собиров, адвокат Шерзод Абдуллаев, тадбиркорлар Самандар Бобожонов, Мадат Тўраев, Алишер Аминбоев, Худоёр Айтеков, Хушнуд Чоршамов ва фермер хўжаликлари раҳбарлари боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаб келмоқдалар, томорқа ерларини ҳайдаб, экинлар экишга ёрдам бермоқдалар.

Овул фуқаролар йиғини масъуллари хонадонларда бўлиб, ўз оиласи иқтисодини юксалтириши учун ипак қурти боқиб ҳам мўл даромад олиши мумкинлигини кенг тушунтирдилар. Натижада ипак қурти боқувчилар кўпайди. Соҳада кўп йиллик тажрибага эга пиллакорлардан Гулсаур Нагметова, Санобар Примбетова, Pаъно Примбетовалар ипак қурти боқишда бошқаларги ўрнак бўлмоқдалар.

Ҳа, излаган имкон топади. Эртанги кунимизнинг қай тарзда бўлиши, албатта, бугунги ҳаракатларимизга боғлиқ. Чойкўлликлар буни сидқидилдан ҳис қилиб, карантин даврида ҳам қўл қовуштириб ўтирмай, ободлик, фаровонлик учун интилмоқдалар.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026