13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Жамият 👁 358

ЯНГИОБОДЛИКЛАРНИНГ ЯҚИН КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

ЯНГИОБОДЛИКЛАРНИНГ ЯҚИН КЎМАКЧИСИГА АЙЛАНГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

Янгиобод маҳалласи туманимиз марказидаги энг катта маҳаллалардан бири ҳисобланади. Йўллари доим серқатнов бўлган ушбу маҳалла ҳудудида Амударё муҳандислик техникуми, мактаблар, мактабгача таълим ташкилоти ва бошқада ижтимоий соҳа объектлари, савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчалари жойлашган. Ҳозирги кунда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муроджон Қўчқоров томонидан ҳудудда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда ва янада ривожлантирилиб, Янгиобод файзли гўшага айлантирилмоқда.

Муроджон лавозимга киришган кунидан бошлаб, ишни аввало ушбу маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритаётган ходимлар билан ҳамкорликда керакли режаларни белгилаб олишдан бошлади. Шундан кейин уйма-уй юрган ҳолда ҳудудда яшовчи ҳар бир оилани хатловдан ўтказиб, ишсиз аҳоли рўйхатини шакллантирди, мутасадди ташкилот ходимларини жалб этган ҳолда ҳудуддаги мавжуд бўш турган бинолар ва ерлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиб, чуқур ўрганишлар ўтказди. Улардан оқилона фойдаланиш мақсадида туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ҳамда хусусий сектор раҳбарларининг истиқболли бизнес режаларига кўра ишсиз аҳолига танлов асосида олиб бериш ишларини йўлга қўйди.

Ўтказилган хатлов натижасида хонадонлар даромади кам, қўшимча даромад олиш истагидаги, доимий даромадга эга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар каби тоифаларга ажратиб олинди. Шунга асосан аҳоли даромадини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилди.

Жумладан, маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагидаги фуқароларга кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилди. Айримларига деҳқончилик қилишлари учун ер майдонлари ажратилди. Ишсиз аёл-қизлар тикувчилик, қандолатчилик ва тадбиркорлик касбларига ўқитилди.

– Маҳалламизнинг асосий драйвери хизмат кўрсатиш ва савдо, қўшимча ўсиш нуқталари томорқа ерларига иссиқхона қуриш, паррандачилик ва чорвачилик бўлиб, ҳудудни ривожлантириш дастурини ана шу драйверлар асосида тузиб чиққанмиз, – дейди ҳоким ёрдамчиси Муроджон Қўчқоров. – Ҳозирги кунда Гулимбат Аҳмедов бошқараётган “Эрмонов Урозбой”, Мансур Яхшимов раислик қилаётган “Қуролбой Олломович”, Ширин Юсупова раҳбарлигидаги “Боғи Шамол” фермер хўжаликларига 10дан ортиқ оилалар бириктирилиб, иш билан банд қилинди. Айрим оилаларнинг хонадонларидаги томорқаларида иссиқхоналар ташкил этишига кўмаклашилиб, даромад топишларига имконият яратилди.

Муроджон 2004 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тугатиб, иқтисодиётда ахборотлар тизими мутахассислигига эга бўлди. 2004-2006 йилларда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филиали Манғит почта алоқа тармоғи кузатувчиси, 2007 йилдан 2022 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармасининг Амударё тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси юридик мажбуриятлар ва баҳоларни рўйхатга олиш гуруҳи бош иқтисодчиси, шу гуруҳ раҳбари, ғазначилик операцияларни назорат қилиш бўйича бош мутахассиси, ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари, ғазначилик бўлинмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, ғазначилик бўлинмаси бошлиғи каби лавозимларда фидойилик билан хизмат қилди.

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилганидан кейин Муроджон 2022 йилдан Янгиобод маҳалласида ушбу лавозимда иш бошлади ва ўтган даврлар мобайнида оилалар аҳволини ўрганиб, тегишли тартибда чоралар кўрди, оилаларнинг иқтисодий аҳволи яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшди. 

Ўтган 2023 йил давомида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 9 нафар фуқарога субсидия берилди, 81 нафар фуқарога 1 млрд. 038 млн. сўмлик кредитлар ажратилди, 112 нафар фуқаронинг ўз-ўзини банд қилишига кўмаклашилди. Шунингдек, 12 та юридик ва 8 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, 5 нафар тадбиркорга фаолиятларини кенгайтиришларига кўмаклашиш учун 213 млн. сўмлик кредитлар ажратилди.

– “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турардим, – дейди шу маҳаллада яшовчи Гулноза Абдуллаева. – Яратилган имкониятлардан фойдаланиб, тикувчилик бўйича ўқув курсини тамомладим, лекин тикув машинам йўқ эди. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан субсидия асосида тикув машинаси ҳам берилди. Ҳозир ёш болам бўлгани сабабли уйда ўтирган ҳолда буюртмага қараб, ҳар хил турдаги кўйлакларни тикяпман. Бунинг учун маҳалламиз масъулларидан, Юртбошимиздан миннатдорман.

– Маҳалламизда ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ўзини ўзи банд қилиб, даромад топаётганлар сони ортмоқда, – дейди Шаҳло Қодирова. – Мен ҳам жуда қизиққаним сабабли аёллар сартарошлиги бўйича ҳунар ўргандим ва ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан кредит олдим. Ушбу кредит маблағларига гўзаллик салонида фойдаланиладиган керакли асбоб-ускуналарни олдим. Ҳозирги кунда туманимиз марказида салон очиб, хотин-қизларга хизмат кўрсатяпман. Эътибор ва ғамхўрликдан жуда миннатдорман.

Маҳалла фуқароларидан Икром Эрназаров эса ҳоким ёрдамчиси кўмагида олган кредит маблағи ҳисобидан ўз хонадони томорқасидаги иссиқхонасини кенгайтирди ва янада кўпроқ даромад топа бошлади. Хусусий клиника ташкил этган Улуғбек Абдураҳмонов ҳам ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан олинган кредит маблағларини тиббий жиҳозлар олишга сарфлади ва элга тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. “Иброҳим думан кабоб” МЧЖ раҳбари Ғофуржон Эгамберганов кредит маблағларини умумий овқатланиш шохобчасини кенгайтиришга сарф қилди. Якка тадбиркор Оғабек Аҳмадов оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этди.

Маҳаллада масъуллар билан ҳамкорликда режалаштирган ҳолда Президентимизнинг 2023 йил 30 март кунги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифидан сўнг берилган тегишли топшириққа кўра маҳаллаларга ажратиладиган 500 млн. сўм маблағларни ҳам мақсадли сарфлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Абдулла Авлоний номидаги кўча аҳолисини кўпдан бери қийнаб келаётган электр таъминоти муаммоси ҳал этилиб, кўчага бетон симёғоч ва СИП кабель тортилди. Маҳалла ҳудудидаги 40-сонли мактабга борувчи пиёдалар йўлаги қурилди. Айни пайтда “Амударё” кўчасида жойлашган болалар майдончаси таъмирланмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Муроджон Қўчқоровнинг келгусида маҳалла иқтисодини ривожлантиришга доир режалари кўп. У маҳалла ҳудудидаги аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган бандлик масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Муроджоннинг барча саъй-ҳаракатлари, амалга ошираётган хайрли ишлари одамларни даромадли қилиш, бандлигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. 

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026