13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Қишлоқ хўжалиги 👁 438

ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ – ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ – ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Ҳар йилги режаларини ортиғи билан адо этиб келаётган амударёлик пиллакорлар бу йилги мавсумни ҳам мўл ҳосил умиди билан бошлаб юборишди.

Мана бу тутзордаги дарахтлар оралиғида экилган экинларнинг  ривожини кўриб, ҳам пешона тери эвазига мўл ҳосил етиштираётган, ҳам ипак қурти боқишдек машаққатли ишнинг уддасидан чиқаётган меҳнаткаш инсонларга кўнглингизда ҳурмат-эҳтиром уйғониши табиий. Эркин Расулов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги ҳудудидаги бу манзара, барқ уриб ривожланган тутзор боғ кўрган кўзни қувнатади.

Айтиш жоизки, 7-10 май кунлари оралиғида туманимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган 16 та инкубаторияларда 3768 қути хорижий навли ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, 1492 нафар касаначиларга ва 266 та фермер хўжаликларига тарқатилди. Мавсум бошида пиллакорларга ҳар бир қути ипак қурти учун 240 минг сўмдан бўнак пули берилди. Ҳосил йиғиштириб олингач, топширилган ҳар бир килограмм пилла учун 20 минг 400 сўмдан ҳақ тўланиши режалаштирилган.

Ҳозир парвариш қилинаётган ипак қуртлари иккинчи ёшида. Пиллакорлар учун кунни-кун, тунни-тун демай меҳнат қиладиган кунлар бошланаяпти. Боиси, ипак қуртлари кун ўтгани, улғайгани сайин озуқага, яъни тут баргига кўпроқ эҳтиёж сеза бошлайди.

Мавсум давомида озуқа тақчиллиги юз бермаслиги учун туманимизда тут плантациялари тобора кенгайтирилмоқда, мавжуд тут дарахатлари сифатли парвариш қилиниб, мўл ипак қуртлари  озуқа базаси яратилмоқда.

 

 

Бу йил кўкламда ҳам 343 минг дона тут кўчатлари янгидан  экилди ва 50 гектарга яқин майдонда янги тутзорлар барпо этилди. Аввалги йилларда тут кўчатлари дала четларига, ариқлар бўйларига экилган бўлса, кейинги йилларда гектарлаб экиш йўлга қўйилди. Бунинг афзаллиги кўп, гектарлаб экилган ниҳолни парваришлаш, қатор ораларини юмшатиш, озиқлантириш осон бўлади ва дарахтлар маҳсулдор бўлади. Қолаверса, пиллакорларга тут кўчатлари экилган майдонлар боқаётган ипак қурти миқдорига қараб бўлиб берилгач, манфаатдорлиги ортади. Яъни, тутлар ораларига турли экинлар экиб, ҳосил олишади ва қўшимча даромадга эга бўлишади.

Қиличбой овулининг “Хизр эли” маҳалласида истиқомат қилувчи Роҳатой Қурбонованинг асл касби пиллачилик агрономи. Касбини адо этиш билан чекланмай, ўз уйида ҳар йили бир қути ипак қуртини парваришлаб, режадагидан зиёд ва сифатли пилла етиштиради.

У бу йил ҳам бир қути ипак қурти боқаяпти. Бу ишда унга турмуш  ўртоғи, ўғли, қизи ёрдам бераяпти. Сабаби тутзордан барг олиб келиш, бир текис қилиб  қуртларга солиш, қурт боқилаётган хона ҳароратини бир маромда сақлаш лозим.

Ҳозир Роҳатой Қурбонова парваришлаётган ипак қуртлари тез ривожланмоқда ва учинчи ёшига кириш арафасида. Айни пайтда ипак қуртлари бир маромда озиқланмоқда. Хонадаги ҳарорат ва намликнинг бир меъёрда сақланишига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Тажрибали пиллакор кўзлаётган марра эса юксак.

Туманимизда муҳим тармоқлардан бири ҳисобланмиш пиллачиликдан юқори ҳосил етиштириш ва мўл даромад олиш йўлидаги ишлар тобора қизғин тус олмоқда.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026