12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Адабиёт 👁 770

«Севсангиз, аввал шу Ватанни севинг!»

«Севсангиз, аввал шу Ватанни севинг!»

«Инсон бирон жойга боришдан олдин, у ерга унинг хаёли бориб келади», – дейди Мавлоно Румий. Шу юрт фарзанди сифатида менинг ҳам хаёлларим Сирдарёда! Қалбим Сардобада! Одамларнинг изтиробларида! Фақатгина – сабр қилишлик, ўзаро ҳамжиҳатлик билангина эртанги гўзал кунларга борамиз!

Сўнгги икки ҳафта ичида бўлиб ўтган ташвишлар (офат) жабрини тотган халқимиз сабрли, иродали, куч-қудратли эканлигини яна бир бор исботлади. “Бирлашган ўзар” деган мақол бор доно халқимизда. Азал-азалдан бир-бирларининг яхши-ёмон, бор-йўқ, қувончу-ташвишли кунида камарбаста бўлиб, якдиллик билан ҳаёт кечириб келаётган ота-боболаримиздан ўтган азалий энг буюк қадрият десак хато қилмаймиз. Энг буюк қадрият! Ҳа, бу сўзнинг замирида неча-неча маънолар жилваланиб, Ўзбекистон деган улуғ диёрни кўз ўнгимизда зоҳир қилмоқда.

Ҳамон эсимдаки, ўшанда ўн беш ёшар ўспирин эдим. Ҳали фермерлик ҳаракати анчайин тараққий топмаган, колхоз ва совхозлар ўз эгаларига бўлиб берилаётган иккимингинчи йил бошларида эди. 10 гектар пахта еримизни каламуш уясидан сизиб кирган сув дамбани ўпириб, пахта даламизни сув олди. Мен сувга қоравул эдим. Ухлаб қолибман, акаларим етиб келса, даланинг у бошига чиққан. Биринчи чопиғи қилиниб, ҳали ўғит билан озиқлантиришга тайёр ҳолатга келтирилган пахта даласини сув босди! Саросимага тушиб қолган акамлар “Энди нима қиламиз, ҳоким бува еримизни олиб қўяди, сув босган пахта пахта бўладими?” деганича куйинганди. Отам ҳам ҳеч нима демай, бир чеккага чиқиб, ичидан қандай изтироб ўтди, билмайман! Билганим бирон ҳафта оиламиз хомуш, энг керакли буюмимиздан айрилиб қолгандек яшадик. Энг зарур зотимиздан айрилиб қолгандек – сукунат чўкди бошимизга. Ўшанда маҳаллада “фалончини даласини сув урибди, энди улардан ерни олиб қўйишади, пахта ўрнига молларини топширади” деган миш-мишчиларга ҳам кун туғиб қолди. Юзимга кетма-кет тушган шапалоқ зарбини эсласам – сувнинг офати ёмон, ундай балонинг охиргиси бўлсин деган ички бир эзилиш ўтади қалбимдан!

Ўша йили на ҳоким келди, на еримизни олиб қўйди! Раҳматли Амударё туман ҳокими Ражаббой Йўлдошев қайтамга отам билан кўришиб қолиб, “Сизга ишонаман, ўғлингизни пахтасини кўрсам кайфиятим кўтарилади, биздан нима ёрдам” деганлари кечагидек эсимда. Ўша йили сув урган пахта 40 центнердан бериб, режани овулимизда биринчилардан бўлиб бажардик. Сабр Аллоҳдан! Отамнинг Аллоҳдан сўраганлари ижобат бўлди. Яратган оиламиздан меҳрини дариғ тутмади, марҳаматини аямади.

Сардобалик ҳамюртларимиз бошига тушган улкан савдо ҳам ариб, яхши кунлари ҳали олдинда эканлигини, Яратганнинг марҳамати кенг, ҳеч бир бандасини шундоқ ёлғиз ташлаб қўймаслигини такрор айтмоқчиман. Бир ёмон ишнинг бир яхши фазилати бордир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Бу кўргулик илоҳим охиргиси бўлсин” дея оталарча ғамхўрлигини кўриб, азму шижоатли элимиз бир ёқадан бош чиқарди. Биз азал-азалдан ўзи емай, ўзи киймай, ўзи шафоатини бошқаларга илинган, меҳру маҳаббатини бериб, унинг эвазига қалбида мамнуният туйғусини туйғиб яшайдиган халқмиз. Кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдамлардан ҳам билса бўладики, ҳеч қачон бир-биримизни шундоқ ўз ҳолига ташлаб қўйядиган ватандош эмаслигимизни яна бир бор исботладик.

Биламан, оила қуриб, бошпона тиклаш учун йиллар давомида меҳнат қилинади. Лекин буни ким билибди дейсиз? Ҳукумат Комиссияси етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб, “Янги Сардоба”, “Обод қишлоқ”, “Обод шаҳар” қилиб беришини ҳар куни уқтирмоқда. Уй ҳам қурилади, одамлар ўз ҳаёт тарзига қайтади. Ҳар бир учрашувларида қайта-қайта такрорлайдиган Президентимизнинг шиорга айланган ҳикмати “Томошабин бўлмайлик, бир-биримизга камарбаста бўлайлик” деганида мен яна улкан ниятни ҳис қилдим.

Бу йил Ватанимизга оғир йил бўлиб келди. Буни пандемия, Бухородаги шамол етказган зарар оқибатлари ва Сарбодадаги кутилмаган сув омборидаги офатнинг кетма-кет содир бўлиши, ҳар бир юрт фуқаросини албатта, ташвишлантирди. Яратганнинг синови! Бизнинг қай даражада иродали, иймонли, эътиқодли эканлигимизни яна бир бор синов қилди. Ана шундай вазиятда, ҳолатда ўз уйларидан бошпана бериб, энг бирламчи керакли зарурий ашёлар билан ёрдам қўлини чўзган ҳамюртларимизга савоблари буюрсин!

Улуғ рамазон ойида Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган инсонпарварлик ёрдами ҳам сирдарёликларнинг ҳеч бўлмаса бир кунига мадад бўлса, ажабмас!

Биз қалбан, руҳан бирлашиб, шундай шароитда жипслашиб, халқимизнинг тўю томошаларига ҳамроҳ бўлишлик насиб қилсин. Аллоҳ таоло гўзал Ўзбекистонимизни ёмон кўзлардан, бало-офатлардан ўзи сақласин!

 Севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф қалбидан чиққан олов мисралар айни шу тобдаги умумий кайфиятимизга таскин ва малҳам бўла олади:

Кимлардир кафтида гул ушлаб юрар,

Кимлардир қўлида палахмон тоши.

Чайқалиб турганда дунё гулдираб,

Юртнинг пойидадир йигитнинг боши.

Севсангиз, аввал шу Ватанни севинг,

Сўнг шаҳло кўзу гулбаданни севинг!..

 Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ, филология фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026