12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:05
Жамият 👁 309

52-сонли мактабни 40 йил аввал тамомлаган синфдошлар учрашуви бўлиб ўтди

52-сонли мактабни 40 йил аввал тамомлаган синфдошлар учрашуви бўлиб ўтди

Инсон ҳаётида ҳеч қачон хотирадан ўчмайдиган дамларни ато этувчи энг нурли ва гўзал ошён – бу мактабдир. Гўзал ва бетакрор табиати ниҳоятда ёқимли, бағрида болаликнинг ўйинқароқ, шўхликларга бой лаҳзаларини, ўсмирликнинг бири-биридан сирли орзулари ва ширин дамларини абадий муҳрлаган бу муқаддас даргоҳ, инсон неча ёшда бўлишидан қатъий назар, оҳанрабодек ўзига тортаверади. Бу даргоҳ ҳар биримиз учун қадрли, азиз. Шунинг учун ҳам бизга оқ-қорани танитиб, катта ҳаёт сари учирма қилган ана шу қутлуғ макон олдида ўзимизни қарздор ҳис қилиб яшаймиз. Ҳар гал жонажон мактабимиз олдидан ўтганимизда қалбларимизда ҳаяжон, ажиб соғинч ҳисси билан болаликдаги қадрдон дўстлар ва азиз устозлар билан боғлиқ эзгу хотираларни ёдга оламиз.

Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 52-сонли умумтаълим мактабини бундан роппа-роса 40 йил аввал 42 нафар ёшлар битиришди. Устозлари, Аллоҳ раҳмат қилсин, синф раҳбари Тўлибой Юсупов, айни пайтда кексалик гаштини сураётган Зулфия Бекжонова, Гулбаҳор Искандарова, Саъдулла Абдуллаев, Бозорбой Ўрозбоевлар таҳсилини олган ёшлар ҳаётда ўз ўринларини топиб, бугунги кунда кўпчилиги таълим-тарбия соҳаси фидойилари, эл-юртга камарбаста. оилапарвар, ватанпарвар, обрў-эътиборли инсонлар бўлиб етишганлар.

Ҳамиша бири-бирини қадрлаб, ўрталаридаги болаликнинг ўзига хос меҳрини ардоқлаб яшаётган собиқ синфдош дўстлар яқинда ўзлари таълим-тарбия олган 52-сонли умумтаълим мактабига 40 йилдан сўнг ташриф буюрдилар.

Ёшлари олтмишни қоралаб қолган, чеҳраларида нуронийлик акс этиб турган қадрдон дўстлар болалик ва ўсмирликнинг бетакрор онларига гувоҳ бўлган синф хоналарига киришиб, бир неча дақиқа яна ўқувчилик мақомида устозлари таҳсилини олдилар.

Синф журнали саҳифаларини очган устозлари шогирдларига разм солиб, йўқлама қилишди. Ҳаёт қонуни – бемаврид вафот этган собиқ ўқувчиларини ёдга олишиб, улар билан боғлиқ хотиралар ҳақида сўз юритдилар. Шогирдларининг ҳаётда эришган ютуқлари, уларнинг фарзандлари ва неваралари тўғрисидаги ҳикояларидан мамнун бўлдилар.

Учрашув тадбири давомида собиқ синфдош дўстлар қадрдон мактаб ҳаёти билан яқиндан танишдилар ва бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар соҳани тубдан ўзгартириб юборганини мамнуният билан таъкидладилар.

Шу билан бирга ҳозиргидай шароитлар мукаммал бўлмаган даврда ҳам устозлари фидойилик намуналарини кўрсатиб ишлаганларини ва ана шу фидойи устозлар меҳнати туфайли ўзлари яхши таълим-тарбия олишиб, ҳаёт синовларини мардона енгиб яшашга ўрганганларини алоҳида эътироф этишиб, устозларига миннатдорлик рамзи сифатида совғалар тақдим қилдилар.

Болаликнинг бетакрор дамларидан то бугунгача давом этиб келаётган ва ўзлари билан бирга улғайиб, янада мустаҳкам риштага айланган қадрдонлик туйғулари билан йўғрилган учрашув тадбири Манғит шаҳридаги ҳашаматли “Diamond” ресторанида янада жўшқинлик билан давом этди.

Учрашув тадбирида сўзга чиққан собиқ устозлари 40 йиллик қадрдон дўстларнинг ҳар бирига келгуси ҳаётларида мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат тиладилар. Файзли дастурхон атрофида бири-бирининг дийдоридан мамнун собиқ синфдошлар қалбларидаги самимият ва меҳр туйғулари уларни янада яқинлаштирди. Ширин суҳбатлар рақсларга уланиб, устозлар ва дўстлар даврасига янада кўркамлик ва файз бағишлади. Собиқ синфдошларнинг 40 йилдан кейинги дийдорлашув кечаси ҳар бир иштирокчи учун бетакрор ва гўзал таасуротларни ато этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026