16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:09
Жамият 👁 292

ЭЛ АPДОҒИДА ЯШАДИ

ЭЛ АPДОҒИДА ЯШАДИ

Инсоният бор экан, хотира ҳам яшайди. Аждодлар ёди, уларнинг эзгу ишлари асло унутилмайди. Айниқса, Ватан учун кўксини қалқон, жонини фидо қилган мард ўғлонлар хотираси авлодлар томонидан улуғланиб, қадри юксалаверади.

Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида қанчадан-қанча ватандошларимиз ҳалок бўлди. Уруш йилларида Ўзбекистонга бир миллион нафарга яқин киши Pоссия, Украина, Беларусь ва Молдавиядан эвакуация қилинди. Улар билан бирга келган етим болалар ўзбек оилалари бағрига олинди. Қўлидан иш келадиганларга яшаш учун уйлар берилиб, иш билан таъминланди. Фронт орқасида ҳам жафокаш халқ оғир меҳнат билан кун кечириб, борини жанггоҳлардаги аскарлар учун жўнатди.

Иккинчи жаҳон урушининг қонли жангларида манғитлик Pажаб Казаков ҳам иштирок этиб, ғалабага муносиб ҳиссасини қўшди. Юртга душманни яқин йўлатмаслик учун жанг майдонларида жон олиб-жон берди.

Уруш даҳшати юртни ваҳимага сола бошлаган кезларда у айни кучга тўлган 21 ёшда эди. Бир йилдан сўнг, 1942 йилда уни ҳам урушга жўнатишди. Pажаб Казаков фашист босқинчиларига қарши оловли жангларда 1945 йилга қадар мардонавор курашди. Фашизмга қарши курашлардаги қаҳрамонликлари учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланди. Ватан озодлиги учун бўлган қонли урушлар давомида у уч маротаба ярадор бўлди. Охирги яраланганида Pажаб Казаковни фронт орқасига жўнатишди.

Юртга ярим жон бўлиб қайтган йигит фронт орқасидаги ҳаёт ҳам оғир бўлгани учун қараб ўтирмасдан колхозда табелчи бўлиб ишлай бошлади. Ўзига муносиб, чаққон ва меҳнаткаш қиз бўлган Қурбоной билан оила қурди. Уруш тугагач,  турли жойларда ишлаб, юрт равнақига ҳисса қўшди. Шу билан бирга умр йўлдоши Қурбоной Казакова билан 11 нафар фарзандли бўлишди. Шундан ҳаёт қолган 9 фарзандни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишди. Ҳозирги кунда улар турли соҳаларда меҳнат қилиб, жамият ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Pажаб ота Казаков 2018 йилда 98 ёшида оламдан ўтди. Ота агар ҳаёт бўлганларида бу йил 100 ёшга тўлар эди. У узоқ йиллар эл ардоғида ҳаёт кечирди.  Давлатимиз томонидан ҳам бир неча бор ғалабага қўшган ҳиссаси учун юбилей медаллари билан тақдирланди. Фарзандларига, невараларига уруш йилларининг ситамли хотираларидан сўзлаб, ҳозирги осойишта ва фаровон кунлар қадрига етиб яшаш кераклигини айтишдан асло чарчамади.

Биз бахтли авлодмиз. Чунки тинч-осойишта, обод мамлакатда яшаймиз. Бунда улуғ аждодларимизнинг, бобо-бувиларимизнинг, барча нуронийларимизнинг ҳиссаси беқиёс. 

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026