13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:29
Сиёсат 👁 2,853

КОНСТИТУЦИЯ - ХАЛК ИРОДАСИНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ

КОНСТИТУЦИЯ - ХАЛК ИРОДАСИНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ

Давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида алоҳида ўрин олган Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллиги халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда. Конституциямиз Республикамизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим қоидаларини ўзида мужассам этиб, жамиятимиз ҳаётининг асосий ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганидек, "Ҳар қандай давлатнинг Конституцияси унда яшовчи халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради”.Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, Қорақалпоғистоннинг мақоми суверен демократик республика даражасига кўтарилди. Ушбу мақом Конституциямизнинг 1-моддасида ўз аксини топган. "Асосий қонунимиз, – деб таъкидлайди бу борада Президентимиз, – Ўзбекистон таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг мақомини тан олади ва унинг суверенитетини муҳофаза этади”. Ҳар икки республика ўртасидаги сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Конституцияларида мустаҳкамланган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши, ўз навбатида, Қорақалпоғистоннинг ҳам давлат суверенитетини қўлга киритишига олиб келди. Қорақалпоғистон давлат суверенитетининг пойдеворини яратишда дастлабки асос сифатида, 1990 йил 20 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг суверенитети тўғрисидаги Декларация”ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Мазкур ҳужжатда Қорақалпоғистон Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен республика, деб эълон қилинган эди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистоннинг 1990 йил 14 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси суверенитети тўғрисидаги Декларацияси”да ҳам унинг суверен мақоми белгилаб қўйилган. Мазкур Декларациянинг 9-бандида Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети унинг Конституцияси билан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси манфаатларини унинг Асосий Қонунига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳимоя қилади, деб қайд этилган.

Шуни таъкидлаш зарурки, биз Конституциямизни қабул қилиш билан ўз умрини ўтаб бўлган, мафкуралашган, мустабид маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бутунлай воз кечдик, мамлакатимизни ҳуқуқий-демократик ривожлантиришга қаратилган, халқимизнинг туб манфаатларига жавоб берадиган янги стратегияни аниқ белгилаб олдик. Асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини яна бир марта таъкидлаш жоиз.

Маълумки, ҳар қандай давлат ўз аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган ижтимоий функцияни амалга оширади. Республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида эълон қилинган мақсадларидан биридир. Бу мақсад жамиятда ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш орқали амалга оширилиши Конституциямизнинг бир қатор моддаларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Конституциямизнинг 37-моддасига мувофиқ, ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Унинг 62-моддасига асосан эса, давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради. Шунингдек, Конституциямизда ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликларининг белгиланганлиги миллий қадриятларимизга асосланган бўлиб, ушбу нормалар бирон-бир давлат Конституциясида мавжуд эмас. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши эса Конституциянинг 63-моддаси билан кафолатланган. Конституциямизнинг 34-моддасига асосан, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги ва бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги 39-модда билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Хулоса қилиб айтганда, Конституциямиз нафақат бугунги куннинг Қомуси, балки у эртанги кунимиз, янгиланаётган жамиятимиз истиқболини аниқ белгилаб берувчи ҳужжат, келажак авлод йўлини ёритиб турувчи маёқдир. Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зеро, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир.

Зулхумор Балтабаева,

тумани ФҲДЁ бўлими нозири.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026