16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:39
Жамият 👁 321

Коронавирус пандемияси даврида туман Дезинфекция станцияси томонидан МТТларда дезинфекция чора-тадбирлари амалга оширилмоқда

Коронавирус пандемияси даврида туман Дезинфекция станцияси  томонидан МТТларда дезинфекция чора-тадбирлари амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлигини ва инсон соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, санитария-эпидемиология назорати хизмати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мазкур соҳада таъсирчан мониторинг ва назоратни йўлга қўйиш мақсадида “Aҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонунга мувофиқ аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг институционал салоҳиятини ошириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши кабилар бўйича тегишли чора-тадбирлар йўлга қўйилди.

Мазкур қонунга биноан бутун мамлакатимизда Дезинфекция станциялари ташкил этилди. Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши, тарқалишининг олдини олиш, уларнинг доирасини камайтириш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида эпидемик кўрсаткичлар бўйича дезинфекция тадбирлари амалга оширилади. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар томонидан бажариладиган ушбу профилактик дезинфекция тадбирлари эса юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида дезинфекция станцияси томонидан ўтказилади.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, карантин эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар бутун республикадаги 91,5 фоиз, яъни 9210 та халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилди. Ўзбекистонда 100дан ортиқ дезинфекцияловчи восита турлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг барчаси ишлатилишига рухсат берилганлиги сабабли барча ҳудудларда дезинфекция чора-тадбирлари тўлиқ бажарилишига қатъий амал қилинмоқда.

Туман Дезинфекция станцияси ҳам хўжалик ҳисобида иш олиб борувчи давлат корхонаси сифатида ташкил қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 12 декабрда тасдиқланган буйруғи асосидаги  Уставга кўра фаолият кўрсатиб келмоқда.

Дезинфекция станцияси томонидан ҳозирги кунга қадар аҳоли орасида  қизамиқ ва бошқа юқумли касалликларнинг келиб чиқиши, тарқалишининг олдини олиш, уларни камайтириш ҳамда касалликни тарқатувчи омилларга қарши курашишга қаратилган профилактик дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишлари мунтазам равишда ўтказиб келинаётган эди. Коронавирус инфекцияси тарқалишишнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантин бошланганидан буён эса туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида ва шартнома қилинган бошқа жойларда дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.

Дезинфекция – вирус тарқалишининг олдини олишда самарали воситадир. Туман Дезинфекция станцияси мутахассислари шу боисдан ҳудудда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, бугунги кунда дунёни саросимага солаётган коронавирус инфекцияси тарқалишига тўсқинлик қилишда ўзларининг самарали ҳиссасини қўшишмоқда.

Чарос Арслонова,

туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026