16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:40
Жамият 👁 603

Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда бир қатор нормавтив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди

Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда бир қатор нормавтив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди

Юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда бир қатор нормавтив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган. Бундай ҳужжатлар сирасига юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилаб берувчи норматив хужжат бўлган Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 29 декабрдаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 1-иловаси билан “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқланган. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Низом талаблари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига жорий этилмайди.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи ушбу ҳуқуқлар мазкур Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб, бир ой муддатда Низомда кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда ва ипотека шартномаси рўйхатдан ўтказилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.

Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади. Ариза билан бирга кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим тўланганлиги ҳақида ҳужжат тақдим этилади.

Марказ ариза тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида уни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган органга юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

аризани ва ушбу кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу кўчмас мулк объекти ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

бошқа шахслардан айнан шу кўчмас мулк объекти бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.

кўчмас мулк объекти билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда, мулкдор ва харидорнинг шахсини аниқлаштириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади. Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.

Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин юридик ёки жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.

Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилганда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.

Тузатилган ҳужжатларни кўриб чиқишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди, ваколатли органлар томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.

Агар, хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда марказни ёки тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

кадастр йиғмажилдининг йўқлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, ариза иловалари билан бирга у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон хат кўринишда Марказга ёки тегишли ташкилотга юридик ёки жисмоний шахсга қайтариш учун юборилади. Хатда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг аниқ сабаблари ва тақдим этилган ҳужжатларда топилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилади.

 

Турсунбоев Акмал Хайрулла ўғли, Туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026