13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:29
Жамият 👁 3,000

Ҳар бир фарзанд учун бир кўчат

Ҳар бир фарзанд учун бир кўчат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги фармойишига биноан жорий йилнинг март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан туманимиз маҳаллаларида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юмушлари жадал олиб борилаяпти.

Бундай тадбирларда теварак-атрофни саранжом-саришталаш, дарахтларга шакл бериш билан бирга, ҳудудларга манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Зеро, қуёш ҳамал буржига очган паллада ўтказилган ҳар бир туп кўчат бехато униб чиқса, ерга сепилган уруғ тезда илдиз отиб, палак ёзади. Халқимиз "Ҳамал кирди, амал кирди”, дея бежиз айтмайди-да.

Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири. Миллий удумлармизга кўра, оилада ўғил бола туғилса, унга атаб ниҳол экилган. Фарзанд вояга етгунча, ёш ниҳоллар улкан дарахтларга айланган-ки, уй қуриш чоғида ёғоч муаммоси бўлмаган. "Соғлом бола йили”да ушбу эзгу анъана янада кенг кўлам касб этиб, янгича маъно-мазмун билан бойиди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Гап шундаки, «Ҳар бир фарзанд учун бир кўчат» шиори остида туманимизнинг барча ҳудудларида янги боғ ва гулзорлар барпо этилмоқда. Бу хайрли тадбирни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ҳамма ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга интилаётгани қувонарли холдир. Шу боис аҳоли турар жойлари, маҳаллалар, кўчаларнинг чети ва хиёбонларга оиладаги ҳар бир фарзанд учун бир туп мевали ва бир туп манзарали кўчат ва қаламчалар экилмоқда.

Аслида ниҳол қадаш ободликнинг энг муҳим белгиларидан бири саналади. Зотан, дов-дарахт бор жойда гўзаллик, мусаффо ҳаво, ризқ-насиба бор. Шу боис ота-боболаримиз кафтдек ерга ҳам дарахт етиштириш пайидан бўлишган. Бу эзгу қадрият истиқлол йилларида қайта тикланиб, янгича маъно-мазмун билан бойиди. Бунинг исботини ҳар кўкламда янги боғларга асос солинаётгани, шаҳримиз қишлоқларимиз яшилликка бурканиб бораётгани мисолида кўриб-билиб турибмиз.

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳам «Ҳар бир фарзанд учун бир кўчат» шиори остида ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш ва кам таъминланган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиз маҳаллаларидаги 150дан ортиқ ёш оилаларга 600 тупдан ортиқ мевали, 150 тупдан ортиқ гул кўчатлари булардан ташқари "Намунали кўча”ларга 1000 тупдан ортиқ манзарали кўчатлари фонд томонидан тарқатиб берилди.

Зеро, бугун қадалаётган ниҳоллар, ҳадемай, бўй кўрсатиб, юртимизни боғларга буркаши шубҳасиз. Уларга боққан кишининг бахри-дили очилиб, кўнгли осмон қадар юксалиши турган гап, бу ажиб боғлар яхшиларнинг меҳнати билан яралиб, уларнинг меҳридан яшнамоқда.

Гавҳар Чимбайчиева,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

(Фото - turkistonpress.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026