26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:56
Жамият 👁 535

22-СОНЛИ МАКТАБ ҲУДУДИДА “ЁШЛАР БОҒИ” БАРПО ЭТИЛДИ

22-СОНЛИ МАКТАБ ҲУДУДИДА “ЁШЛАР БОҒИ” БАРПО ЭТИЛДИ

Чойкўл овулида “Юртимизни боғ-роғларга буркаймиз!” шиори остида баҳорги кўкаламзорлаштириш ишлари аллақачон бошланиб кетди. Овул ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари, нуроний отахонлар бошчилигида кўча бўйлари ободонлаштирилиб, аҳоли томорқаларига мевали дарахтлар кўчатлари ҳамда эртанги сабзавотлар экишга киришилди. Айниқса, гузар йўллар, кўчалар бўйларидаги ариқлар тозаланиб, маҳаллий оқ  терак, бўй терак, қорамон, оқ тол ва шўрга чидамли жийда дарахти қаламчалари экилмоқда. Бу ишларда ёшларнинг ҳам фаол иштирок этаётгани, уларда келажакка дахлдорлик туйғусини камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади, албатта.

Кўкламнинг илк кунлариданоқ овул ҳудудидаги 22-сонли умумтаълим мактаби яқинида жойлашган 90 сотихлик қаровсиз ерда ҳам “Ёшлар боғи”ни барпо  этишга киришилди. Янгидан бунёд этилаётган “Ёшлар боғи”га илк кўчат ўтқазиш ишларини бошлашдан олдин 22-сонли умумтаълим мактабининг фахрий ўқитувчилари – кекса устоз-отахонлар Қувват Юсупов ҳамда Бегмурод Шомуродовлар оқ фотиҳа бердилар.

Шундан сўнг, боғ учун мўлжалланган майдонга мевали дарахт кўчатлари экишга киришилди. Кўчат экиш ишларида Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Яхшимурод Аҳмедов, 22-сонли мактабнинг собиқ ўқувчиси, таниқли шифокор Муҳаммаджон Норбоев, овул фаолларидан Комилжон Матқурбонов, Нурулла Раҳимов ва фуқаролар йиғини мутахассиси Сайлихон Муродбоевлар бош-қош бўлдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги боғ учун мўлжалланган ерни кўчат экишга тайёрлаш, зарур техника воситалари билан таъминлаш, мевали дарахт кўчатларини етказиб бериш ҳамда барча ишларни рисоладагидай ташкиллаштиришда 22-сонли мактабнинг собиқ ўқувчиси “Йўлдошев Анвар” фермер хўжалиги раҳбари Анвар Йўлдошевнинг кўрсатган беғараз ёрдами катта бўлди. Анвар Йўлдошевнинг саъй-ҳаракатлари билан 300 туп сарҳил нок кўчатлари келтирилиб, шу куннинг ўзида сифатли ўтқазилди.

Шу куни  ўтқазилган кўчатларнинг тупроққа илдиз қўйиб, ривожланиши ва зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўладиган барча ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, боғнинг ер майдонига сув келтириш учун зарур бўлган ариқлар қазилди, аввалдан мавжуд бўлган сув йўллари  тозаланиб, атроф-муҳит ободонлаштирилди.

Олдин ҳам 22-сонли мактабнинг агромайдони сифатида парвариш қилинган   ушбу боғда олма, ўрик, узум, олча, беҳи каби мевали дарахтлардан яхшигина ҳосил олинарди. Ҳар йили 1 сентябрда мевалар терилиб, ўқувчилар учун мактаб ҳовлисида мевалар сайли ташкил қилинарди. Кейинчалик сувсизлик ва қаровсизликдан, қолаверса, дарахтларга вақтида шакл берилмаганидан боғ қуриб қолди. Эндиликда бу ерда янада яхшироқ янги боғ бунёд бўлаётгани овулдаги катта-кичикни жуда қувонтирди. Бу ишга катта ҳисса қўшган Анвар Йўлдошевдан ҳам, албатта, жуда миннатдор бўлишди.

Ҳақиқатан ҳам, эътибор қилинмаса, шовуллаб турган сойлар суви тортилади, қурийди. 22-сонли мактаб учун янгидан, замонавий бино қурилди, эски мактаб биноси ўрни текислаб ташланди, шу билан мактабнинг агромайдони ҳам қаровсиз қолганди. Бугунги авлодлар ўзларининг тарихий ўзанларига қайтиб, бобомерос қадриятлари қадрини баланд тутмоқдалар.

Боғ яратиш ҳам энг хайрли, энг қадимий қадриятдир. Кексалар дуоси ва ёшлар ғайрат-шижоати билан эски боғ майдони ўрнида янги “Ёшлар боғи” бунёд этилди. Ёшларнинг ўзлари бунёд этган бу мевазор боғ мустақиллик боғларидан бири сифатида узоқ йиллар гуркираб, мева бераверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026