16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:54
Жамият 👁 347

МЕҲРНИ ҲАЙВОНЛАРДАН ЎРГАНМАЙЛИК

МЕҲРНИ ҲАЙВОНЛАРДАН ЎРГАНМАЙЛИК

Биз умргузаронлик қилаётган бу рўйи замин не-не талотўпларни, эрк учун курашларни, халқнинг қонини зулукдай сўрган ҳукмдорларни, зулмат қаърини ёритгувчи чақмоқдай гумроҳ қалбларни илм нури ила ёритмоққа уринган маърифатпарварларни кўрмаган, дейсиз? Ҳа, оёғимиз остидаги она замин бизнинг, ҳатто ақлимиз бовар қилолмас воқеаларнинг ҳам шоҳиди. Агар энди заминга забон битганида бугун “бас, одамзод! Шунча кўргуликларга чидадим, энди Аллоҳнинг  инояти, одам боласининг зурриёди бунчалар хор қилинишига чидай олмайман, кўзингизни каттароқ очинг, бунинг  оқибатини ўйланг”, дея наъра тортган бўлармиди? Ҳа, афсуски, заминнинг забони йўқ. Бироқ, шу йилнинг 6 февралида Самарқандда 21 ёшли аёл янги туғилган чақалоғини кимсасиз дарахтзорга ташлаб кетганида бу замин чидолмай тўлғонган, “ўз болангдан, ўз вужудингда бунёдга келган умринг давомчисидан юз ўгирма”, дея нола қилиб силкинган бўлса, ажаб эмас. Ахир итдан ҳам бадтармидинг, она!?

Одатда одамларнинг бирон ёмон характерини итга ўхшатамиз, итга ўхшаб, итдай бўлиб... каби. Бироқ ўша куни ҳайвон саналмиш ит ҳам бу аёлдан меҳрибонроқ, бағрикенгроқ эканлигини исботлади. У онаси ташлаб кетган йўргакланган чақалоқни тишлаб эгасига олиб борди. Хонадон эгалари бўйни, юзи сал тирналган, тирик чақалоқни итнинг оғзидан олганларида кўнгилларида нелар кечган экан? Ё Худойим!.. Кўз ўнгимга келтиролмайман...

Неча кунки, ижтимоий тармоқларда ўқиганим бу воқеа хаёлимдан нари кетмайди, наҳот одам боласи, аёл зоти ўз боласини шундай хўрлашга қўли борса? Наҳотки, ўзи дунёга келтирган болага кўнглида бегона итчалик ҳам меҳр бўлмаса?

Хайриятки, жамиятимиздаги одамларнинг аксарияти бу воқеадан қаттиқ таъсирланди, ижтимоий тармоқларда муносабат билдирганлар ҳам кўп бўлди.

Ҳали бу воқеанинг  тафти “совимай” туриб, 10 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи каналдан белига тош боғланган чақалоқ жасади топилди. Дарахтзорга қиш чилласида ташлаб кетилган чақалоқнинг ит туфайли ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ шифокорлар 10-15 кунлик, сувга чўкиш оқибатида нафас ололмай ҳалок бўлган, дея хулоса чиқаришган гўдакнинг не айби бор эди, уни шунчалар хор қилгулик? Бундай инсон зотига хос бўлмаган ўта пасткашликка қўл урган ким? Ўзи дунёга келтирган бегуноҳ норасидани бунчалик азоблай олган ҳам инсон  зотига мансубмикан? Етти ёт бегоналар раҳм қилиб, ҳайратда ёқа ушлаб турганида раҳм қилмаган туққанга қандай жазо лойиқ? Саволлар кўп, саволлар изтиробли.

Яширишнинг ҳожати йўқ, кейинги йилларда арзимаган пул учун боласини сотаётган, ё шунчаки қутулиш учун бири фермер хўжалиги даласига,  бири ҳожатхонага, бири йўл бўйига ташлаб кетаётган ҳоллар тез-тез учраб турибди. Бундан ҳам ёмони кейинги кунларда бегуноҳ норасидалар жонига қасд қилишлар ҳам урчиб бораётир. Боласини сотаётиб қўлга тушган ота-оналар (уларнинг аксарияти никоҳсиз туғилган) буни кўпинча пулга муҳтожлиги ёки бола ҳақида ҳеч ким хабар топмасидан қутулишга урингани билан изоҳлашади. Бироқ ўз боласининг ўзи қотилига айланаётганлар бу қилмишини қандай изоҳлашади?

Олтиариқ туманида кичик Фарғона канали бўйидан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилган. Шифокорлар 10 кунча яшаган чақалоқнинг ўлимига бўғиш сабаб бўлганлигини аниқлашган.

Тошкентда 4 ёшли қизалоқни онасининг шаръий никоҳидаги эри аёлдан ўч олиш учун 4-қаватнинг деразасидан улоқтириб юборган.

Асакада эркак оиласидаги нотинчлик сабаб хотинини ва 16 ёшли қизини чавақлаб ташлаган.

Наманганлик эркак шаръий никоҳидаги хотини собиқ эри билан учрашиб юрганидан хабар топиб, ундан ўч олиш мақсадида 12 ёшли ўгай ўғлини шимолий Фарғона каналига улоқтириб юборган. Болакай “онажон, қутқаринг”, дея додлаб-додлаб сувга чўкиб кетган, унинг овозини эшитиб югуриб келган одамлар норасидани қутқаришга улгуришмаган.

Самарқандлик бир аёлнинг 2 фарзанди, оиласи бўла туриб, яна бир эркак билан кўнгилхушлик қилиб юрганидан хабар топган эри уйидан ҳайдаб юборгач, маст ҳолда ўйнашининг уйига боради ва аламидан унинг синглисининг бешикда ётган 6 ойлик чақалоғига саккиз марта пичоқ урган. Воқеа чақалоқнинг бувиси ва вояга етмаган опаси кўз ўнгида содир этилган. Бироқ тўғри йўлдан тойган аёлга қаршилик кўрсатишга уларнинг кучлари етмаган.

Бундай хабарларни ўқиб, даҳшатга тушишингиз, шайтоннинг измида юрганларга қандай баҳо беришга лол қолишингиз табиий. Бироқ афсуски, бу қилмишларнинг барчаси инсон зотига мансуб кимсалар иши эканлигидан кўз юма олмайсиз.

Тан олиш керак, жамиятимиз қонун-қоидалари асосида уларга жазо муқаррарлиги таъминланади. Бироқ бу билан ҳаётда ҳаққи қолган болалар тирилиб келмайдида. Жазо – айбдорларга қилмишларини тўла англашларига, хатосини тушунишлари, келгуси ҳаётида соғлом фикрлай олишига кафолат бера олмайдида. Шуниси одамни хавотирга солади, бундай нохуш воқеалардан бошқалар ҳам керакли хулоса чиқариб олишади, энди такрорланмайди, деб ҳам айта олмаймиз. Яратганнинг ўзи барчага инсоф берсин!

Бундан анча илгари  “hordiq.uz” сайтида бир хабарни ўқиб, даҳшатдан қотиб қолгандим: Ҳакасиянинг Таштин деган туманида 47 ёшли бобо, 42 ёшли буви қўшни қишлоққа юмуш билан кетган қизининг 11 ойлик боласи билан ёлғиз қолишган. Эр-хотин спиртли ичимлик ичиб, кайф устида ўтирганларида невара инжиқлик қилавергач, уни ичида гуруллаб олов ёниб турган печкага ташлаб юбориб қопқоғини ёпиб, кайф-сафони давом эттираверишган.

Яна бир воқеа: Ҳиндистонда бир камбағал оиланинг ҳали тили чиқмаган фарзанди касаллик туфайли вафот этган. Боласини қабрга қўйиб, маблағи йўқлигидан даволатиб ўлимдан сақлаб қола олмагани учун изтиробда қайтаётган ота-она бола йиғисини эшитиб, ҳозиргина кўмилган боласи қабрини очиб кўришади. Болада ҳаёт нишонаси сезилмайди. Шунда улар овоз ёнидаги қабрдан чиқаётганини англашади. Полиция иштирокида қабр очилганида тирик чақалоқни хумга солиб кўмиб кетишганини кўришади. Улар чақалоқни ўзларининг ўлган боласи ўрнига асраб олишга, шу бола туфайли фарзанд доғини енгишга қарор қилишади, шўрлик ота-она.

Авваллари бунингдек воқеаларни ўқиганимизда “дунёнинг бир четидаги” дея кўнглимизга тасалли берардик, илоҳим, бизнинг юртимизга доримасин, дея тилак тилардик. Афсуски, бизнинг хоҳиш-иродамизга қарши юқоридаги каби ҳолатларнинг содир бўлаётгани соғлом фикрли барчани ташвишлантиради.

Тан олиш керак, сотилаётган, ташлаб кетилаётган ва бегуноҳ жонига қасд қилинаётган болаларнинг деярли барчаси никоҳсиз туғилган норасидалар. Уларни дунёга келтирган юзи қаролар эса айбини элдан яшириш учун уларнинг қотилига айланиб, гуноҳини  чандон ошираяптилар. Айримлари эса ё отасининг, ё онасининг оила дея аталмиш муқаддас гўшага хиёнати касрига  қолаяптилар. Нега шундай бўлаяпти, деган савол эса яна оиладаги ота-онанинг фарзандларига етарли тарбия бермаганига бориб тақалади. Ўғли, қизига оила масалаларига бағишланган бирон китобни олиб бериб, ўқишга тавсия қилмай, қайда юриб, қайда тураётгани билан иши бўлмай, оилали қилишга ошиқадиган ота-оналар кўп. Оила илмини ҳаётдан ўқийди, дейдиганлар ҳам кўп.

Муқаддас ислом динимизда бўй етган йигит-қизлар турмуш қурмасларидан олдин шу қиз келгусида менинг фарзандларимга яхши она бўла олади, шу йигит яхши оила бошлиғи, фарзандларимга яхши ота бўла олади, дея ишонсагина турмуш қуришга тарғиб этилган.

Афсуски, оилавий ҳаётга енгил қараш, ҳаё, ибо, ахлоқ тарбияси масъулиятини ҳис қилмаслик кўпгина муаммоларга сабаб бўлаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Яна шуниси аниқки, ҳар қандай муаммонинг ҳам ечимини топиш мумкин, фақат бунга иштиёқ бўлса... шунда меҳрни ҳайвонлардан ўрганишга  ҳожат қолмайди. Ахир биз ҳазрати инсонлармиз.

Ойгул РАЖАБОВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026