26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:57
Жамият 👁 459

УНУТИЛГАН ОДАМ

УНУТИЛГАН ОДАМ

Исмоил бинойидай ишлаб, оиласини яхшигина таъминлаб юрганидан ўзича хурсанд, ҳаётидан мамнун эди. Умр йўлдоши Зиёдахон ўқитувчи, ҳатто таниқли репетитор, ўзи эса тумандаги нуфузли бир корхонада иқтисодчи эди. Бири-биридан ширин Малика, Мадина, Малоҳат, Умида исмли қизалоқлари унинг оиласига кўрк, қувонч бағишлаб улғайишарди...

Ҳамма дилхираликлар Исмоилнинг хизмат сафарига чиққанидан сўнг бошланди. Иқтисодчиларнинг уч кунлик  ҳудудий ўқув-семинарига бориб-келди-ю, Исмоил ўзгарди-қолди. Аввалига Зиёда эрини узоқ сафарда чарчаганга йўйди. Лекин бу “чарчоқ”нинг адоғи бўлмагач, соғлигида бирон камчилик бормикан, деган ўйда:

– Шифокорга кўринасизми? – деди бир куни.

Исмоил индамади-ю, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, яна хизмат сафарига отланди.

– Бухорога, малака оширишга жўнатишяпти ишхонадан, – деди хотинидан кўзларини олиб қочиб.

– Қанча вақтга? – кўнглида кири йўқ Зиёда тўғриликча сўради.

– Борганимизда маълум бўлади...

Зиёда ҳайронлигини сездирмади, ростдан ҳам шундайдир, деган хаёлда эрини Бухоро сафарига кузатиб қўйди.

Исмоилнинг “хизмат сафар”лари, “малака ошириш” учун Бухорога қатнаши кўпайгандан-кўпайди. Унинг тизгинсиз баҳоналаридан безор бўлган Зиёда охири эътибор бермайдиган бўлди. Лекин бир галги  “хизмат сафари” уч ойдан ошиб кетгач, андишани қўйиб, Исмоил ишлайдиган корхонага борди.

– Исмоил Тангриев ишдан бўшаш ҳақида ариза жўнатибди, биз уни аризасига кўра, уч ой аввал вазифасидан озод қилганмиз. Синглим, хабарингиз йўқмиди?

Корхона раҳбарининг бу гапидан сўнг Зиёда тошдай қотди. Ҳам ҳайрат, ҳам нафратми, ичида нимадир ғалаён қилди, хўрлиги келди. У бешинчи фарзандига ҳомиладор эди. Юраги остидаги митти жон азобли типирчилагандай бўлди. Томоғини ғиппа бўғиб олган қандайдир куч уни сира қўйиб юборай демас, тобора ҳолдан тойдириб борарди. Бир амаллаб ўрнидан турди, оғир қадамлар билан ташқарига йўналаркан, корхона раҳбарининг:

– Синглим, эрингизнинг сўнгги маошини ҳисоб-китоб қилиб олиб кетасизми, ё..? – деган овозини аранг эшитди. “Керак эмас!” қабилида қўлини силкитди-ю, эшикдан чиқибоқ ичидаги ғалаён кўз ёш бўлиб юзини ювди...

Исмоил шу кетишида қишлоққа қайтиб келмади. Ҳов бирда, уч кунлик ўқув-семинарида ўзларига машғулот ўтказган Арофатхон исмли аспирант қиз шайтонмиди ё унинг ичига шайтоний ҳавас  кирдими, ҳарқалай фикр-у зикри Арофатхонда бўлиб қолди. Аввал бир-бири билан қўнғироқлашиб турган ошиқ-маъшуқлар учун орадаги олис масофа ҳам писанд бўлмай қолди. Пинҳона сўзлашувлар учрашувларга уланиб, охири иккови ҳам шайтон амрига бўйсундилар. Исмоил гулдай оиласи, фарзандларидан, Арофат эса ўзини намоён этаётган илм-у зиёдан маҳрум бўлишди.

Зиёда эса... У бешинчи фарзандини дунёга келтирди. Тақдир синовларига ёш умрини қалқон қилиб, тўрт қизи ва ўғли Маҳкамжонни улғайтирди, яхши тарбия берди. Қизлари бири-биридан билимдон, ақлли. Катта қизи Маликахон бу йил Педагогика институтини тугатади. Мадинахон Жаҳон тиллари университетида, 3-босқичда, Малоҳатхон эса Маданият институтида кутубхона ишларини юритиш йўналишида таҳсил олмоқда. Учала қизи ҳам  давлат грантлари асосида ўқиётганидан Зиёдага умуман оғирлиги тушмайди. Умидахон эса мусиқа йўналишини танлаган. Маҳкамжон ҳали кичкина. Лекин зеҳни ўткир шахматчи, математика фани жон-у дили.

Яқинда қишлоққа бир гап оралади: “эмишки, Исмоил ҳозир Россиянинг Иваново шаҳрида яшаркан. Бир қизи бор экан. Фирма дўконлари бор, иқтисодиёт йўналиши бўйича касбга тайёрлаш марказига раҳбарлик қиларкан...”

– Менинг ўғлим иш тополмай юрган экан, Исмоил иш берибди. Ойлиги ҳам яхши, ҳар ойда оз-моз пул жўнатиб турибди, – деди бир куни қўшниси Раҳима опа. – Сени сўрабди, қизларингни, ўғлингни... Пул-мул керак бўлса, айтсин, дебди.

Зиёда Раҳима опанинг гапларини эшитаркан, ўзини ҳақоратлангандай ҳис этди. Вужудини ловуллатиб ёндирган ўт ичида тургандай қизиб кетди:

– Қанақа пул? Менга унинг сариқ чақасиям керак эмас! Нималар деб ўтирибсиз?!

Қўшниси Зиёданинг бундай қизишганини ҳеч қачон кўрмаганди.

– Бундай дегунча эл-юртдан, болаларидан кечирим сўрасин, кечиришармикан?!

– Қизим, энди ким билади, шайтон...

– Шайтон! Шайтон одамнинг ичида бўлади, биров йўлига чиқариб қўймайди. Оиламнинг, рўзғоримнинг катта устунини қулатган энг катта шайтон ҳам Исмоилнинг ўзи. Мен болаларимга шайтоннинг пулини ҳеч қачон раво кўрмайман!

Орадан ярим йилча вақт ўтиб, Исмоил қишлоққа келди. Қизи ва Арофатхон билан ота-онасиникида зўрға икки кун туришди. Маҳалла-кўй, ошна, ёр-дўстларига аралашишга юзи чидамади. Қизлари эса уни кўришни ҳам хоҳлашмади. Кексайиб қолган отаси Худойберган ота Зиёданикига келиб:

– Ҳеч бўлмаса ёлғиз ўғлини бир кўрса эди, – деди келини олдида бошини эгиб.

Зиёда ихтиёр фарзандларида эканлигини айтди.

– Бизга ундай дада керак эмас, – дейишди қизлари.

– Ўртоқларимнинг дадаси велосипед олиб беришганида дадамни жуда кўргим келганди, энди велосипедим бор, мен у дадани танимайман.., – деди Маҳкамжон маҳзунгина.

9 йилда қишлоққа келган Исмоил яна Россияга қайтиб кетди. Унинг келиши ҳам, кетиши ҳам на оиласига, на фарзандларига ва... маҳалласи – ватанига заррача таъсир қилмади. У гўё унутилган одам эди.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026