16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:23
Жамият 👁 537

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг учинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг учинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2020 йил 24 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 3-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси, сенатор Абатбай Даниёров, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаисининг ўринбосари Эркинбай Дурдиев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия мажлисини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ҳамда олиб борди. Сессия кун тартибида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, кун тартибидаги дастлабки, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳақидаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаисининг ўринбосари Эркинбай Дурдиев сўзга чиқди. У ўз сўзида таъкидлаганидек, жорий йил 18 февраль куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Ўзбекистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман, шаҳар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойишига кўра, янгидан жорий қилинган Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Юлдашев Алишер Ялгашевич тайинланган. Депутатлар Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг ушбу фармойишини бир овоздан тасдиқладилар.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғига кўра бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Бекназарова Муқаддас Норим қизи, бўлим бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига Қурбониязов Азиз Файзуллаевич ва Балтабаев Бахадир Базарбоевичлар тайинланганлиги мажлис иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – “Банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида”ги масала юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган тўртта сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботларда таъкидланганидек, 2019 йилда барча секторлар ҳудудларида банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун жорий қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурлари бўйича ёшлар орасида кенг тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида кўпчилик ёш тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаб, бандлиги таъминланди.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалоғистон Pеспубликаси Кенгаши  раиси Aбатбой Даниёровнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. У ўз сўзида, бугунги кунда давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратаётганини, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида юқори имкониятлар яратилаётганлигини, шунингдек, бундай эътибор ҳамда ишончни оқлаш йўлида Aмударё тумани ёшлари астойдил ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Кун тартибидаги яна бир масала – Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги ижроси тўғрисида туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязов ахборот берди. Ахборотда 2019 йил давомида туман маҳаллий бюждетининг даромадлари ва харажатлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Азиз Қурбониязов ҳисобот берди. У ўз ҳисоботида 2019 йилда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сони сезиларли даражада камайганлиги, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, сессияда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Хидирбой Тажимовнинг ҳисоботи тингланди. У ўз сўзида 2019 йилда туман Тиббиёт бирлашмасида аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, бугунги кунда бутун дунёга хавф солаётган эпидемик касалликнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берди.

Сессия мажлисида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раисининг ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси аъзоси, 20-Куюк кўпир сайлов округидан депутат Ғуломжон Ешниёзов Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раисининг ўринбосари қилиб сайланди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова бошқа ишга ўтиши муносабати билан уни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойиши депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессия мажлисидаги  барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026