13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:13
Сиёсат 👁 3,276

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ – ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ҳар бир фарзанд оилада дунёга келади. Оилада дастлабки тарбия сабоқларини олади. Боланинг тили ҳам оилада чиқади, биринчи сўзи "ота” ва "она” сўзлари билан бошланади. Боланинг табиати ва феъл-атвори ота-она табиати ва феъл-атворига монанд бўлиб, ота-она ўз аксини кўзгуда кўргандек ўз фарзандида кўриб туради.

Янги 2014 йилни муҳтарам Президентимизнинг "Соғлом бола йили” деб эълон қилишида ҳам чуқур маъно бор. Негаки, биз ҳаётимизни болаларсиз тасаввур қилолмаймиз. Бош Қомусимиз – Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, барча болаларимиз бахтли бўлишга ҳақлидирлар. Болалар ҳуқуқлари ва эркинликлари қонун томонидан ҳимоя қилинади ва кафолатланади. Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари бўйича 100 дан зиёд Қонун, Фармон, қарор ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ меъёрларининг устуворлигини ҳамда болалар аҳволини яхшилаш учун халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб, 1992 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги халқаро Конвенцияни ратификация қилди. 2008 йил 7 январда "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун соҳадаги ҳуқуқий тартибга солиш механизмини мустаҳкамлаш, жумладан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими самарадорлигини янада оширди. Сўнгги йилларда "Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги Конвенцияни (Женева, 1999 йил 17 июнь) ратификация қилиш тўғрисида”ги ҳамда "Ишга қабул қилишнинг энг кичик ёши тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунлар кучга кирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик, Меҳнат, Жиноят кодекслари, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бола ҳуқуқларининг кафолатлари ўз ифодасини топган. Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли бугун бола ҳуқуқларини самарали таъминлаш баробарида жаҳон амалиётида кенг қўллаб келинаётган ювенал адлия тизими имкониятларидан фойдаланишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 25-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур турмуш даражасига эга бўлишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан фойдаланиш ва уни амалга ошириш масъулияти оилада ота-она зиммасига юклатилган. Буни тўғри англаган ва чуқур тушунган оилада давлат ва жамиятга муносиб ўғил-қизлар вояга етади. Шу сабабли оилада болалар тарбиясига масъул бўлиш, оилавий низо ва жанжалларнинг олдини олиш, судлар томонидан уларнинг ўз вақтида ҳал қилинишини таъминлашга эришиш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.

Болаларни аввало нимадан ҳимоя қилиш лозим? Биринчи навбатда уларнинг болалигини ва келажагини ҳимоя қилиш, ҳаёти мақсадли, мазмунли, завқли ва албатта бахтли бўлиши учун кўмаклашиш биз катта ёшдаги кишиларнинг бурчимиздир. Қолаверса, уларни қаровсизлик ва назоратсизликдан, бекорчилик ва спиртли ичимлик ичиш, тамаки ва нос чекиш ҳамда гиёҳвандлик, қиморбозлик каби қатор зарарли иллатлардан, "оммавий маданият”, диний-экстремистик оқим таъсирларидан асрашимиз шарт. Зарур ҳимоя-профилактика тадбирларини кўриш - огоҳлик – назорат нуқтаси тарбиявий ишлар диққат маркази бўлиб қолсин.

Бундай кўламдор ва масъулият юки оғир, шу билан бирга дунёдаги энг эзгу ишнинг уддасидан албатта чиқиб, 2014 – "Соғлом бола йили” Давлат Дастурида белгиланган улуғвор ва залворли вазифаларни бажаришга барчамизнинг қурбимиз етади. Бунинг учун биз ўзимизда етарли куч-қувват, билим, маҳорат ва имконият топа оламиз.

Илҳом Нуруллаев,

2-сонли Амударё туман Давлат Нотариал идораси нотариуси.

Қобул ШОМУРОДОВ,

"Тараққиёт кўзгуси" мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026