26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:56
Жамият 👁 382

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг навбатдаги II пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ЎзМТДП туман Кенгаши ходимлари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг етакчи мутахассиси - партия фракциясининг ижрочи котиби Мажит Мурзамбетов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия етакчилари, фаоллари ҳамда туман оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Пленумни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Баҳодир Болтабаев очди ва олиб борди.

Пленумда партиянинг туман Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг 2019 йилдаги фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалалар кўрилди.

Кун тартибидаги биринчи масала, 2019 йил 22 декабрдаги сайловлар натижалари таҳлили юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси Гулзода Эшимбетова сўзга чиқиб, ҳар қандай сиёсий партия сиёсий майдонга чиқар экан, халқ орасида ўз обрў-эътиборига ҳамда ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилиши кераклиги, ўз ғоялари, Дастури, амалий ишлари билан жамият ва халққа фойда келтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши лозимлигига алоҳида тўхталди.


Партиянинг туман Кенгаши раиси таъкидлаганидек, ўтган сайловларда мазкур партия ўзининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда муносиб қатнашишга ҳаракат қилди. Партия аъзолари орасидан халқ ичида обрў-эътиборга эга бўлган муносиб номзодлар танлаб олиниб, сайловолди тарғибот ишлари олиб борилди. Сайлов натижаларига кўра партиядан номзоди қўйилган Зумрад Бекатова 4-Амударё сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига, Янгибой Ешмуродов 35-Қипчоқ сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига эса 6 нафар депутатлар сайланди.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала 2019 йилнинг 12 ойи давомида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоларининг олиб борган фаолияти юзасидан депутат Адилбой Юсуповнинг ҳисоботи ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш бўйича депутатлик гуруҳи аъзоларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.


Адилбой Юсуповнинг ҳисоботида таъкидланганидек, ЎзМТДП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан киритилган таклифлар асосида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига 2 та масала киритилди. Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайловчилари билан ўтказган учрашувлари натижасида фукароларнинг мурожаатлари асосида ҳудудлардаги мавжуд муаммолар, жумладан, табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви, йўл қурилиши, аҳоли яшаш жойларини тозалаш ва ободонлаштириш, ишга жойлашиш, кредит олиш каби масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам бериш билан бир қаторда ҳукуматимиз томонидан жорий этилган қонунлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижроси юзасидан ҳам самарали ишлар қилингани таъкидланди.


Қолаверса, депутатлар ЎзМТДП туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган “Уйма-уй”, “Депутат билан юзма-юз” лойиҳалари доирасида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларига ечим топишда кўмакдош бўлаётганлари ҳам алоҳида этироф этилди.

Пленум давомида партиянинг 2020 йил учун мўлжалланган иш-режаси тасдиқланди ҳамда ЎзМТДП туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Кенгаш аъзолари таркибига ўзгартириш киритилди. Партиянинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида беминнат хизмат кўрсатган ўқитувчилар Азимбой Сапарбоев, Хушнуд Чаршамов, Нафосат Тиловбоева ҳамда партия фаолиятида самарали меҳнат қилган фаолларга фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
  Пленум сўнггида кун тартибидаги масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026