ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАФОЛАТИ
25 март куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг мажлиси ўтказилди.
Мажлисда таъкидланганидек, муҳтарам Юртбошимизнинг мазкур қарори мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида, давлат ва жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
Қарор билан тасдиқланган 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури жами 67 банд ва 7 бўлимдан иборат.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг мажлисида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишга таклифлар киритиш бўйича туман ишчи гуруҳи, Дастурнинг тегишли бандлари ижросини таъминлашга масъул Комиссия ишчи гуруҳлари, "Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш концепцияси, ёшлар (шу жумладан вояга етмаганлар) орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар режаси, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, мажлисда 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ғ.Ешниёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶