21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 11:58
Жамият 👁 2,297

“СОFЛОМ БОЛА ЙИЛИ” янгиликлари

“СОFЛОМ БОЛА ЙИЛИ” янгиликлари

Ёшлар веломарафони

Шу йилнинг 18 март куни 3-сонли Амударё академик лицейида ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар орасида ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, уларни спорт мусобақаларига оммавий тарзда жалб қилиш мақсадида "Камолот - Тур" ёшлар веломарафонининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Ўғил болалар учун 5 км., қиз болалар учун 3 км. қилиб белгиланган масофалар бўйича веломусобақаларда академик лицейнинг 303-гуруҳ ўқувчиси Сардор Гулистонов ва 201-гуруҳ ўқувчиси Меҳрибон Отажоновалар ғолибликни қўлга киритдилар.

Мусобақа ғолиблари академик лицей маъмурияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

"Энг фаол кўча бошчиси" кўрик-танлови

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқарувининг қарорига мувофиқ маҳаллада тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлашда ҳамда оилаларнинг турмуш маданиятини ошириш мақсадида туманимизнинг 47 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида "Энг фаол кўча бошчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

"Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида 19 март куни туман марказий ўйингоҳида ўтказилган байрам тадбирида 47 нафар "Энг фаол кўча бошчиси” кўрик-танлови ғолиблари муносиб тақдирландилар ва туман ҳокимининг эсдалик совғаларини қабул қилиб олдилар.

Бундан ташқари, Наврўз - умумхалқ байрами муносабати билан фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, якка-ёлғизларга, жами 235 нафардан ортиқ оилаларга "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан 2585000 сўмлик мурувват ва саховат ёрдамлари кўрсатилди.

36-мактаб – Япония гранти соҳиби

"Япония давлатининг кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳалар учун беғараз ёрдами” дастури доирасида 1995 йилдан буён таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектлари иштирок қилиб, шу кунгача умумий миқдори 21 миллион АҚШ долларидан ортиқ грантлар ажратилган. 2014 йилда ҳам мазкур дастур бўйича 13 та лойиҳага 1,2 миллион АҚШ доллари миқдорида грантлар ажратилди.

Амударё тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 36-сонли мактаб ҳам ушбу дастурда иштирок этди ва 80517 АҚШ доллари миқдорида грант соҳиби бўлди. Ушбу маблағ мактаб жиҳозлари учун, хусусан, мебель, тикув машиналари, фаоллар зали учун техник жиҳозлар ва спорт анжомлари сотиб олиш мақсадида ишлатилиши кўзда тутилган.

amuziyo.uz


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026