14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:55
Адабиёт 👁 387

УЛУҒ НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИPОМ КЎPСАТИЛДИ

УЛУҒ НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИPОМ КЎPСАТИЛДИ

Улуғ ҳазрат Мир Алишер Навоий даҳосига эҳтиром туркий халқлар маънавиятига, ўзбек халқининг илдизи теран, бой адабий меросига буюк ҳурмат ва эҳтиромдир. Зотан, халқимиз маънавиятини, мумтоз ва ҳозирги замон миллий адабиётимизни Алишер Навоийсиз тасаввур қилолмаймиз. Навоий нафақат ўз замонасининг, балки бугунги давр адабиётининг ҳам энг ёрқин сиймоси, миллий адабиётимиз ва маънавиятимиз фахридир. Шу боис улуғ адиб асарларига ҳар доим, ҳар куни мурожаат қиламиз, ўқиб-ўрганамиз, бу ўлмас битиклардан абадий мавзулар, мазмун ва моҳиятлар топамиз. Буюк бобокалонимиз асарларини мана, салкам олти асрга яқинлашдики, бутун дунё ҳавас ва ҳайрат билан ўқимоқда.

Туманимизнинг Қиличбой мавзесидаги 69-сонли умумтаълим мактабида “Pаҳмат сенга, қадрдон мактабим!” шиори остида хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги 9202-ҳарбий қисмнинг Аёқчи чегара пости ҳарбий хизматчилари иштирокида адабий-бадиий учрашув ўтказилди. Учрашув тадбирида ўқувчи-ёшлар ва ҳарбийлар ўзларининг жонажон мактаб даргоҳида Алишер Навоий асарлари билан яқиндан танишганлари, Навоий шеърияти, Навоий ғазалиёти сеҳри билан мактаб партасида илк ошно бўлганларини фахрланиб сўзладилар.

Учрашув тадбирида 9202-ҳарбий қисм Аёқчи чегара пости бошлиғи ўринбсоари, лейтенант Миршод Ҳамроев, Аёқчи чегара пости бошлиғининг  тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Pашид Жанназаров, муддатли ҳарбий хизматчи, ҳаваскор шоир Ўринбосди Мирзаолимов ва Наимхон Мўминовлар Алишер Навоий асарларининг тарбиявий аҳамияти, ватанпарварликка ундовчи ғазаллари ҳамда ўзаро меҳр-оқибат, илм-маърифат тараннум этилган фалсафий фикрлари ҳақида ўқувчи-ёшлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Ҳарбийлар ўқувчиларга Навоийнинг мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этганлигини, эгаллаган мансаби орқали мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатганлигини, Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, масжид, ҳаммом, кўприк ва бошқа иншоотларни қурдиргани ҳақида сўзлаб беришди. Ундан ташқари, юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшганлиги, илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилганлигини, элда тинчлик ва тотувлик ўрнатилишининг тарафдори бўлганлигини сўзлаб бердилар. Шунингдек, ўқувчилик давридан бошлаб, ҳозирга қадар унинг барча асарлари, ғазалларини севиб мутолаа қилишларини фахр билан ифода этдилар. Ўқувчи-ёшлар эса ўз навбатида Навоий достонларидан парчалар ўқиб, ғазал ва рубоийларини ифодали ёд айтиб бердилар.

Тадбир якунида ҳарбий қисм зобит ва аскарлари номидан ўқувчи-ёшларга 30 дона бадиий китоблар совға қилинди.
Тадбир якунида ўқувчи-ёшлар Аёқчи чегара пости ҳарбийларига миннатдорчилик билдирдилар.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019