25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:38
Жамият 👁 306

АДЛИЯ БЎЛИМИДА ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАР РАИСЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

АДЛИЯ БЎЛИМИДА ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАР РАИСЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Туман Адлия бўлими томонидан халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, айниқса, Президент Фармон ва Қарорлари ҳамда ҳукумат Қарорларининг ижросини таъминлашда кенг жамоатчилик иштироки ва назоратини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий-тарғибот тарзидаги ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари, овул ва маҳаллалар раислари ҳамда мутахассислари иштирокида маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий тадбирлар тез-тез ўтказилиб келинмоқда.

Туман ҳокимлиги биносида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  туман Кенгашида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам Адлия бўлими мутахассислари томонидан янгидан қабул қилиниб, ҳаётга жорий этилган Президент Фармонлари ва Қарорларининг мазмун ва моҳияти юзасидан тушунчалар берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги 4546-сонли “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва ушбу Қарордан келиб чиқиб, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари томонидан амалга ошириладиган энг муҳим вазифалар, бинобарин, халқимиз ҳаётига доир ижтимоий муаммоларга барҳам беришда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича туман Адлия бўлими мутахассиси Жамшид Бекимбетов батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлис палаталарининг қўшма Қарори билан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳияти, халқимиз ҳаётидаги аҳамияти бўйича йиғилиш иштирокчиларига кенг тушунчалар берилди. Шу баробарида 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан амалиётга жорий этилган мазкур қўшма Қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган талабларга овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кўча бошчилари томонидан етарли аҳамият берилмаётганига эътибор қаратилди. Тўй-тантаналар, оилавий маросимларни ўтказишда ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилаётгани, жойлардаги  тўйхоналарга тўй эгалари томонидан 2 соатлик тўй тадбири учун тўланадиган нархлар асоссиз ошириб юборилаётгани, санъаткорларнинг аксарияти ҳамон кучли овоз  кучайтиргич ускуналари, фонограмма асосида хизмат кўрсатаётганлари аниқ назоратга олиниши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳар иккала муҳим ҳужжат юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга туман Адлия бўлими мутахассиси Жамшид Бекимбетов атрофлича жавоб берди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026