21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:31
Жамият 👁 393

БЎЗЁП ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

БЎЗЁП ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг ташкил қилиниши мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим восита бўлмоқда. Навбатдаги лавҳамиз Амударё туманидаги 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ташаббуси билан Бўзёп овулида кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида.

Ижтимоий аҳволи қийин бўлган, соғлиғи, ёши ва бошқа сабабларга кўра оғир аҳволга тушиб қолган шахслар ва оилалар давлатимизнинг инсонпарварлик тамойилларига кўра, ижтимоий ҳимояга олинади. Ҳар бир мамлакат ижтимоий ҳимоя тизимининг сифати ва миқдори жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасидан далолат беради.

Юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими учта асосий шаклга эга бўлиб, булар ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ёрдамдир.
Бундан кўзланган мақсад аҳоли фаровонлигини муттасил ошириб бориш, аҳоли қатламларининг таълим, маданият, касб малакаси ва даромадлари жиҳатидан кескин тафовутланишига барҳам бериш, барча фуқароларга муносиб ҳаёт даражасини таъминлашдир.

Булардан ташқари халқимизнинг асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб, сайқалланиб, бизгача етиб келган шундай ҳаётбахш урф-одатлари, қадриятлари борки, топганини биродари билан баҳам кўради, ёрдамга муҳтож бўлганлардан борини аямайди.
Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган бу қадриятлар ҳаётда барчани эзгу, савобли амалларни адо этишга ундаб туради.

Яқинда туманимиздаги 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ташаббуси билан сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга моддий кўмак беришдек хайрли ишлар амалга оширилди. Тадбирда Бўзёп овул фуқаролар йиғини раиси Маҳмуд Эшчонов, профилактика инспектори, катта лейтенат Женгис Ажимов, туман Хотин-қизлар қўмитасининг Бўзёп овулидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулзода Кўбаевалар иштирок этдилар.

Овул ҳудудида уйма-уй юриш орқали аҳоли хонадонлари аҳволини ўрганиш давомида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқаро яшайдиган 3 оилага “Тажибоев Рустам” фермер хўжалиги раиси Аминбой Тожибоев, 1 оилага “Қарчиғаев Қўчқорбой” фермер хўжалиги раиси Қўчқорбой Қарчиғаев, 2 оилага “Айтбой - Отахон” фермер хўжалиги раиси Матназар Ҳайитбоев, 1 та оилага “Ўткирбек Гулмирзаевич” фермер хўжалиги раиси Ўткирбек Отажоновлар озиқ-овқат маҳсулотларини беришди. Мазкур фермер хўжаликлари раислари ўз ҳудудларидаги бу оилаларни ўз ҳомийликларига олиб, келгусида мунтазам кўмак бериб туришга келишиб олдилар.

Савоб ишни ҳамма ҳар куни қилиши керак, дейди кўпни кўрган кексалар. Айтиш мумкинки, амалга оширилаётган бунингдек хайрли амаллар неча-неча кўнгилларни обод қилади.

 


О.Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026