16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 12:24
Жамият 👁 442

Ишчи гуруҳ аъзолари янги устахона ташкил қилган ёш тадбиркор фаолияти билан танишдилар

Ишчи гуруҳ аъзолари янги устахона ташкил қилган ёш тадбиркор фаолияти билан танишдилар

Бугунги кунда барча соҳалар қаторида тадбиркорлик соҳаси ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бу борада яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшлар сони туманимизда ҳам тобора ортиб бораётгани ниҳоятда қувонарли.

Туманимиз ёшларидан бири Аббос Абрураҳимов техникага қизиққанлиги сабабли олдин бу ҳунарни мукаммал ўрганиб олди. Кейин тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилиб, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳузуридаги “Ёшлар келажагимиз” жамғармасига кредит олиш учун ўзи тайёрлаган лойиҳани топширди.  Кредит маблағлари ёрдамида янгидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва созлашга мўлжалланган устахона ташкил қилишни режалаштирди.

Ўтган йили лойиҳаси маъқулланиб, “Ёшлар келажагимиз” жамғармасидан 50 млн. сўм кредит маблағини олган Аббос Абдураҳимов ўз ҳисобидан ҳам 40 млн. сўм маблағ қўшиб, янги устахона фаолиятини йўлга қўйди. Устахонага иш учун зарур бўлган янги жиҳозлар келтирилиб, иш унумдорлиги оширилди. Ёш тадбиркорнинг ташаббуси билан лойиҳага мувофиқ 3 та янги иш ўрни яратилди ва ҳунарни пухта биладиган ёшлар иш билан таъминланди.

Туманимизга ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи аъзолари ёш тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шу билан бир қаторда устахона ишчилари билан ҳам самимий суҳбат ўтказдилар. Меҳмонлар янги ташкил қилинган тадбиркорлик обьектидаги шарт-шароитлар, техник жиҳозларни кўздан кечириб, Аббоснинг келгусидаги мақсадлари, режалари билан қизиқдилар.

Ёш тадбиркор суҳбат давомида мамлакатимизда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида Президентимиз томонидан имзоланган “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган энг муҳим ҳужжат бўлганлигини мамнуният билан эътироф этди. Жамғарманинг ташкил этилганлиги ва ушбу жамғарма томонидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари, лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингга берилаётганлиги, бу ўзи каби ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очаётганлиги ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Айни пайтда кўплаб мижозларга сифатли хизмат кўрсатилаётган янги устахонадаги иш жараёни ва ёш тадбиркор фаолияти билан танишган Республика ишчи гуруҳи аъзолари уни янада кенгайтириш, иш самарадорлигини ошириш бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар бердилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026