14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:58
Жамият 👁 2,400

Азиз ва қадрли айём

Азиз ва қадрли айём

Уйғониш ва яшариш фасли бўлган баҳор бошқа фасллардан нимаси билан ажралиб туришини биласизми? Албатта, байрамлари билан. Баҳорнинг дастлабки ойи март кириб келиши билан Халқаро хотин-қизлар куни бўлмиш 8 март байрам қилинади.

Март ойининг ўрталарига келиб баҳор фаслининг гули бўлмиш Наврўз эшик қоқади. Бу байрам юртимизнинг ҳар бир чеккасида, ҳар бир гўшасида соғинч-ла нишонланади.

Наврўз - нафақат юртимизнинг, балки Шарқ халқларининг ҳам байрами бўлиб, 21 март куни кеча ва кундуз тенглашган кун - янги йил сифатида қадрланади.

Наврўз жуда қадимий байрамдир. Наврўз ҳақида кўплаб алломаларимиз ўз асарларида ёзиб қолдирганлар. Жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, Умар Ҳайёмнинг "Наврўзнома”, Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома” асарларида Наврўз ва унинг пайдо бўлиш тарихи, у билан боғлиқ урф-одатлар тасвирланган.

Мутафаккирлар наздидаНаврўз байрамининг пайдо бўлиши шоҳ Жамшид ҳумронлик қилган давр билан боғлиқдир. Абу Райҳон Берунийнинг маълумотига кўра, Жамшид подшоҳ бўлгач, маъжусийлар динини янгилади ва бу иш қилинган кун – Наврўз – Янги йил деб аталди.

Демак, Наврўз байрами тўрт минг йиллик тарихга эга ва қадимдан табиат уйғониши билан боғлиқ маросим сифатида байрам қилинади.

Халқимизнинг ахлоқий-маънавий қадриятлари мужассам бўлган, эзгу ниятлар билан тантана қилинадиган бахт ва баҳор байрами Наврўз қанча-қанча замон бўронларидан омон ўтди. Масалан, Ўрта Осиё халқларининг миллий қиёфасини йўқ қилиб, уларни ягона, сунъий "Совет халқи” деган ном остида бирлаштирмоқчи бўлган собиқ шўро тузуми мана шу қадимий байрамга ҳам қаттиқ ҳужум қилиб кўрган. Ўтган асарнинг 80-йилларида ўзининг таназзул палласига кирган коммунистлар партияси Наврўзни ёмонотлиқ қилиб, уни халқ ёдидан чиқариш ҳаракатига тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халққа ва унинг маънавиятига қарши қаратилган бу хуружларга дадил қарши чиқиб, Наврўзни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш лозимлигини қатъий айтганидан кейин бу кўҳна байрамнинг иккинчи умри бошланди.

Демак, биз шуни айтишимиз мумкинки, юракка, қалбга сингган ҳис-туйғуларни ҳеч нима тортиб ололмайди, айниқса, Наврўзга бўлган туйғуни.

Наврўзга бўлган туйғулар кўп, шу билан бир қаторда нишонлашнинг ўзига хос томонлари мавжуд бўлиб, улар даврлар ўтиши билан шаклан ва мазмунан бойиб, такомиллашиб келмоқда.

Масалан, қадимдан Наврўз муносабати билан мамлакатлараро урушлар тўхтатилган, урушаётган давлатлар сулҳ тузган. Оилалар ва одамлар ўртасидаги гина-кудуратлар бир четга сурилиб, ота-она, қариндош-уруғлар, кексалар, бетоблар совға-салом билан йўқланган. Шу куни оҳорли кийимлар кийилган, турли-туман Наврўз таомлари тайёрланган, ҳамма ёқ супуриб-сидирилган, катта-катта майдонларда сайиллар, айниқса, сумалак сайиллари ташкил этилган.

Сумалак яхши ниятлар билан ҳар бир оилага тақсимланади. Ундан ташқари, беморлар, ногиронлар, ёлғиз қариялар сумалак билан йўқланади.

Шунингдек, бу байрамда халқ оғзаки ижодиёти намуналарини, яъни мақол, лапар, шеър, матал, латифа, эртак, айтиш бўйича танлов мусобақалари уюштирилади. Яна шуни ҳам айтиш лозимки, Наврўз байрамларида ҳар хил ўйинлар, жумладан дорбозлар беллашуви, полвонларнинг чўққига чиқиш машқлари ҳам йўқ эмас. Халқимизда кўп тарқалган беллашувлардан бири бу варрак учиришдир. Унда хоҳлаган инсон беллашиши мумкин.

Бу байрамнинг севимлилиги шундаки, Наврўзда деҳқонлар ерга уруғ сочадилар, янги деҳқончилик йили бошланади.

Мустақилликдан сўнг Наврўз байрамини халқимиз билан бирга чет эллик меҳмонлар ҳам севиб нишонлайдиган бўлишди. Бу умумхалқ байрами барча учун азиз ва қадрли айёмга айланди.

Шаҳноза БОЛТАБОЕВА,

26-сонли мактабнинг 8бсинф ўқувчиси.

"Энг яхши иншо" танлови ғолиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019