ЯНГИ МАКТАБДА ТАЪЛИМ СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИГИГА КАТТА ЭЪТИБОР БЕРИЛАЯПТИ
Туманимиздаги Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи фаолияти тугаганлиги сабабли ушбу коллеж биноси янгидан ташкил этилган 84-сонли умумтаълим мактаби ихтиёрига топширилган эди.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан иш бошлаган ушбу янги мактабда айни кунда 31 нафар ўқитувчи 365 нафар ўқувчига таълим бераяпти.
Мактабда 15 та синф мавжуд бўлиб, шундан 6 тасини бошланғич, 9 тасини эса юқори синфлар ташкил этади.
Бугунги кунда мактаб педагоглари жамоасининг ҳар бир аъзоси ўтилаётган дарслар самарадорлигини ошириш, ҳар бир ўқувчида дарсларни аъло даражада ўзлаштириш кўникмаларини шакллантириш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларни ошириш мақсадида мактабда фан тўгаракларидан кенг фойдаланилмоқда. Шунингдек, мактабда ташкил этилган спорт ва мусиқа тўгараклари ўқувчиларда спортга ҳамда санъатга бўлган қизиқишни янада оширишга омил бўлаяпти.
Жорий йилнинг декабрь ойи бошланғич синфлар фан ойлиги деб эълон қилинганлиги туфайли мактабнинг бошланғич синфларида очиқ дарслар, кўрик-танловлар, “Соғломжон-полвонжон” деб номланган спорт тадбирлари, ёш китобхон ва қувноқ стартлар мусобақалари ўтказилиб, бу тадбирларга ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилмоқда.
Янги йил арафасида Дўрман овули тадбиркорлари ҳам янги мактабга ташриф буюришиб, ўқувчиларга ўзларининг совға-саломларини топширишмоқда. Яқинда овулдаги Йўлдош Ўрозбоев номли муқобил машина трактор парки раҳбари Қурбонғалий Бешбоев ва тадбиркор Ҳакимбой Бобожоновлар мактабнинг 1-синф ўқувчиларига ўзларининг янги йил совғаларини топширдилар. Уларнинг янги йил совғалари кичкинтой ўқувчиларга катта қувонч бағишлади.
Айни кунда мактабда ўқувчиларни 2019-2020 ўқув йилида бўладиган фан олимпиадаларига тайёрлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилаяпти.
Қишки таътил пайтида мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг Чилпиқ қўрғонига ва Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги тарихий музейга саёҳатини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶