ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАP САЙЛОВЧИЛАP БИЛАН УЧPАШДИЛАP
Айни кунларда туманимизда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилаяпти. 12 декабрь куни Қиличбой овулидаги маданият уйида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашув йиғилиш ўтказилиб, унда 5 нафар номзоддан 3 нафари – Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Ўрозбоев Зокиржон Алламбергенович, Ўзбекистон халқ деморатик партияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Хўжамуратова Санобар Исмоиловна ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Шамуратов Ялғашбой Pажаббаевичлар иштирок этдилар.
Учрашув йиғилишида депутатликка номзод Закиржон Ўразбоевнинг ишончли вакили Ўктамбой Тўраев, депутатликка номзод Санобар Хўжамуратованинг ишончли вакили Хонимжон Pажабова ва депутатликка номзод Ялғашбой Шамуратовнинг ишончли вакили Ҳамида Артиковалар сўзга чиқишиб, сайловчиларни депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари билан таништирдилар.
Йиғилиш якунида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодлар сайловчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан аниқ тушунчалар бердилар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶