12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Сиёсат 👁 405

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йил 27 октябрда бутун мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилади. Айни кунларда сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 18 октябрь куни Амударё туманининг Тўлқин ОФЙ биносида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлига номзод – туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда депутатликка номзоднинг ишончли вакили, сиёсий партия фаоллари ҳамда сайловчилар иштирок этдилар. Дастлаб ишончли вакил томонидан депутатликка номзоднинг таржимаи ҳоли ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг партиянинг сайловолди дастури ҳақида, унда илгари сурилган устувор мақсадлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжмандларга кўмаклашиш, очиқлик сиёсатини юритиш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва халқаро нуфузини ошириш бўйича тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Партия юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсонга, унинг эркин ҳаёти, қадр-қиммати ва фаровонлигига қаратилганини эътироф этади.

Партиянинг сайловолди дастури ана шу ислоҳотларни изчил давом эттирган ҳолда “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” ғояси остида халқимиз фаровонлиги учун 5 мақсад ва 500 вазифани амалга оширишни кўзда тутади. Инсонларнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларнинг сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёллар ва нуронийлар, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун партия ушбу мақсад ҳамда вазифаларни келгуси 5 йилда ўз вакиллари орқали тўлиқ рўёбга чиқаришни режа қилмоқда.

Партиянинг сайловолди дастури барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришиш, сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш, аҳолига қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш ҳамда мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаш каби устувор йўналишларни қамраб олади.

Учрашувда депутатликка номзод сўзга  чиқиб, партия сайловолди дастуридаги устувор мақсадларни амалга ошириш, аҳоли турмуш фаровонлиги, иқтисодиёт ривожи, ҳудудлар ободлиги ва жамият фаровонлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилишини, бунинг учун бор билим ва тажрибаларини ишга солишини маълум қилди.

Учрашув мобайнида сайловчилар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда депутатликка номзоднинг сайловолди дастури бўйича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Қолаверса, сайловчилар депутатликка номзод ҳамда сиёсий партия фаолларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар олдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026