12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:48
Сиёсат 👁 390

Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилади. Бу сайловлар демократик жараёнларининг муҳим босқичи бўлиб, мамлакатда сиёсий ҳокимиятнинг халқчиллиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Айни кунларда жойларда сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Амударё туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳам сайловолди ташвиқоти доирасида Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ва партия фаоллари иштирок этди.

Учрашувда номзодлар ўз сайловолди дастурлари ҳақида маълумотлар бериб, мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғояси илгари сурилган партиянинг сайловолди дастури билан сайловчиларни яқиндан таништирдилар.

Таъкидланганидек, иқлим ўзгариши, табиат мувозанатининг издан чиқиши дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солиб турган ҳозирги вазиятни англаган ҳолда, партия атроф-муҳит барқарорлигига эришиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласи нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир инсон, оила ва маҳалланинг бирламчи устувор вазифаси бўлишига эришиш учун ҳаракат қилади. Партия соғлом келажакни тизимли экологик муаммоларга ечим топмасдан қуриб бўлмаслигига қатъий эътибор қаратади.

Ҳар бир инсоннинг соғлом атроф-муҳитга эга бўлиши, мусаффо ҳаводан нафас олиши, тоза ичимлик суви, хавфсиз ва экологик тоза озиқ-овқат истеъмол қилиши, келажак авлодлар учун муносиб Ватан қолдириш учун бугундан, ҳозирдан аниқ амалий чоралар кўриш – партиянинг асосий талабидир.

Бугун дунёда экологик хавфсизлик масаласи энг устувор вазифага айланиб улгурди. Шу сабабли партия мамлакатимизда иқлим ўзгаришига мослашиш, сув тақчиллигининг олдини олиш, чўлланишга қарши курашиш, озиқ-овқат таъминотида барқарорликка эришиш, атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш каби масалаларни экологик хавфсизликнинг асоси деб билади.

Ўзбекистон Экологик партияси “Табиат учун бирлашайлик” шиорини илгари суради ва табиатнинг бугунги овозига қулоқ тутишга чақиради. Барчани соғлом ва барқарор келажак сари, кўз олдимизда намоён бўлиб турган тизимли экологик муаммоларга қарши ҳаётий ечимларга эришиш томон бошлайди.

Шунингдек, учрашувда сайловчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан партия масъуллари ва депутатликка номзодларга мурожаат қилиб, жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026