16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:54
Жамият 👁 615

Сайлов участкалари биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди

Сайлов участкалари биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди

Туманимизда барча ҳудудлардаги сайлов участкалари мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этувчи сайлов кунига тайёр қилиб қўйилмоқда. Тайёргарлик жараёнида биноларнинг яроқлилиги, санитария ҳолати, ёнғин хавфсизлиги каби жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тегишли масъуллардан иборат бўлган ишчи гуруҳ томонидан сайлов участкаларида яратилган шарт-шароитлар ўрганилмоқда.

Шу қаторда сайлов участкалари жойлашган биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ўт чиқиши оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бу борада белгиланган махсус чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Газ, электр таъминоти корхоналари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорликда сайлов округи ва участкаларидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати кўздан кечирилди. Сайлов ўтадиган биноларда уларнинг ёритилиши, фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароитларнинг яратилганлиги, видеокузатув ускуналари, қутқарув йўлаклари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланганлиги текширилди.

Бўлим ходимлари биноларда ёнғин хавфсизлиги бўйича стандартлар, нормалар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини кўриб чиқишди. Шунингдек, носоз электр асбоб-ускуналардан, иситиш жиҳозларидан фойдаланмаслик, газ ускуналарини ишлатганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, салбий оқибатларга олиб келувчи нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш кераклигини ҳаётий мисоллар билан тушунтиришди.

Сайлов ўтказиладиган биноларда амалга оширилган профилактик тадбирлар давомида электр ва газ тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик қоидаларини тарғиб қилувчи ёнғинга қарши бурчак, кўргазма ва йўриқномалар ташкил қилинди.

Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ташкил этилган профилактик тадбирлар сайлов округ ва участкаларига яқин ҳудуддаги аҳоли яшаш жойларида ҳам ўтказилди. Тадбирлар давомида хонадонлардаги газ ва электр ускуналар, жиҳозлар, иситиш печлари, мўриконларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мунтазам амал қилиш лозимлиги, носоз электр ва газ асбобларидан фойдаланиш нохуш ҳодисалар келтириб чиқариши, уларни соз ҳолатда ишлатиш, доим эътиборли бўлиш кераклиги яна бир бор эслатилди. Ундан ташқари, фуқароларга уйларидаги электр тизимини ўзлари билганча хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай таъмирлашлари, газ плитасининг ёқилган ҳолда ташлаб кетилиши хатарлилиги тушунтирилди ва бепарволик ис газидан заҳарланишга олиб келиши айтилиб, огоҳлантирилди.

Ёнғин нафақат бинолар ва уй жиҳозларини яроқсиз ҳолатга келтиради, балки инсонлар ҳаёти, саломатлигига ҳам таҳдид солади. Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар давомида сайлов участкалардаги масъулларни, маҳалла фаоллари ва барча хонадон эгаларини огоҳликка чақирдилар. Чунки, содир бўлган ёнғин ҳодисасини бартараф этишдан кўра, унинг олдини олиш осон.

Ҳамро Матякубов, туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026