ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИНГ РУС ТИЛИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШЛАРИНИ ОШИРДИ
Тил билган - эл билади, дейди халқимиз. Айниқса бугунгидек глобаллашув жараёни кечаётган даврда бир нечта тилларни мукаммал билиш жуда муҳим. Бу ҳар бир одамга турли халқлар вакиллари билан муомала қила олиш, адабиёти, маданияти билан танишиш имкониятини беради. Бадиий, илмий адабиётларни ёзилган тилда ўқиганга не етсин!
Мамлакатимизнинг умумий ўрта таълим мактабларида шунинг учун ҳам рус, инглиз ва бошқада хорижий тилларни ўқувчиларга ўргатишга эътибор кун сайин кучаймоқда. Тилларни, барча фанларни ўқувчиларнинг пухта ўзлаштиришларига эришиш-
да умумтаълим муассасаларида таълим жараёнига татбиқ этилган фан ойликларининг ўрни жуда муҳим.
Фан ойликлари муассасалардаги таълим - тарбия жараёнининг сифатини яхшилашга, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳорати ошишига, уларнинг ижодий изланишлари ва меҳнатини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши билан жуда аҳамиятлидир. Шунингдек, ўқувчиларга бирор фанни чуқур ўргатишга йўналтирилиб, уларнинг мазкур фандан олган билимларини намойиш этишларига ҳам имконият яратади.
60 сонли умумий ўрта таълим мактабида ноябрь ойида рус тили фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар ҳам ўқувчилар учун ғоят қизиқарли ва мароқли бўлди. Аввало 11 синф мавжуд бўлган муассасада ойликни намунали ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқилиб,ушбу режа асосида ҳар бир тадбир белгиланган муддатларда ўтказилишига эришилди.Ўқувчиларга бу борада маълумотлар берилди ва иқтидорини синовдан ўтказишларига яратилаётган имкониятдан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди. Шунинг учун ҳам ойлик давомида ўтказилган очиқ дарслар ўқувчилар учун ҳам, уларнинг ота - оналари учун ҳам қизиқарли бўлди. Турли мавзуларда ўтказилган викториналарда,”Рус тили билимдони” танловида ўқувчилар фаол қатнашиб, ғолиблик учун интилишди. Ойлик охирида рус тили фани бўйича дафтарини энг озода сақлаган, энг чиройли ёзган, энг кўп шеър ёд олган, дарс машғулотларини энг яхши ўзлаштирган ўқувчилар рағбатлантирилди. Энг якуний маънавий- маърифий тадбир – “ Биз рус тили билимдони бўламиз” деб номланди. Тадбирда ўқувчилар рус тили адабиёти дарслигидаги эртаклар қаҳрамонлари расмларини чизиш, рус халқи лапарларидан айтиш, рақсларини ижро этиш, саҳна кўринишлар намойиш этиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Тадбирга ўқувчиларнинг жиддий тайёргарлик кўришгани, ҳар бирининг ғолиблик учун интилгани мени жуда қувонтирди. Болалар билан уларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун дарсдан ташқари шуғулланишим ҳам зарур эканлигини англаб етдим,- дейди рус тили фани ўқитувчиси Тозагул Сафарниёзова.
Беллашувда ўқувчилар билими ва иқтидорини тадбирда қатнашган синфлар раҳбарлари баҳолаб боришди. Ҳакамлар ҳайъатининг ғолибларни эълон қилиб, тақдирлаши ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам энг ҳаяжонли лаҳзаларни ҳадя этди.

Рус тили фан ойлигининг якунловчи тадбири мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Тозагул Сафарниёзова, мактаб директори ўринбосарлари Дўсимбат Бозорбоев, Бўтакўз Худойбербергановалар ҳамкорлигида тайёрланди. Фан ойлиги доирасида амалга оширилган чора - тадбирлар ўқувчиларнинг мазкур фанга қизиқишларини оширди, янада қунт билан ўқиб- ўрганиш учун интилишга руҳлантирди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶