16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 19:44
Жамият 👁 695

Прокуратура масъуллари сайёр қабул ўтказди

Прокуратура масъуллари сайёр қабул ўтказди

Туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор раҳбари томонидан Холимбег овули ва Аёқчи маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаролар ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Сирожиддин Файзиев, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев ҳамда тумандаги корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Дастлаб Холимбег овулида бўлиб ўтган қабулда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари Сирожиддин Файзиев ва бошқа масъуллар юртимизда, қолаверса, туманда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш ҳамда осойишталик, тинчлик барқарор бўлишига нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки барчамиз эътиборли бўлишимиз кераклигини, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, иситиш мосламаларидан эҳтиёткорона фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, секторлар кесимида фуқароларнинг турмушида учраётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бугунги кунда муҳим вазифага айлангани айтиб ўтилди.

Сайёр қабулда Холимбег овули ҳудудида яшовчи фуқаролардан Исломбек Байманов, Тозабой Аҳмедов, Базарбай Искандаров, Чавдур Маҳмудов, Амин Бобожонов ва бошқалар электр таъминотида муаммолар мавжудлиги, туман марказига олиб борувчи йўллар таъмирланишга муҳтожлигини, суюлтирилган газ баллонлари етишмаётганлигини, кўмир етказилишида, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилишида муаммолар бўлаётганини айтиб мурожаат қилдилар. Шунингдек, овул фуқароси Зиёдбой Тангирберганов ушбу ҳудудда фаолият юритган, кейинчалик фаолияти тугатилган қишлоқ врачлик пунктининг қайта очилишида кўмак беришни сўраб, аҳоли учун қулайлик яратиш кераклигини айтди.

Ундан ташқари, фуқаро Алишер Турсунов ҳозирда онаси ногирон эканлигини, унга ногиронлик аравачасини олишга, Муҳаббат Жуманиёзова эса касал қизини даволатишга амалий ёрдам кераклигини айтиб, мурожаат қилдилар.

Аёқчи маҳалласида давом эттирилган сайёр қабулда ҳам фуқаролар ҳудудда аҳолини қийнаётган электр энергияси ва кўмир етказилиши борасидаги муаммоларни бартараф қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Шунингдек, фуқаролар йиғини фаоллари чегара ҳудудида жойлашган трансформаторни маҳалла марказига кўчирилиши кераклигини, 69-сонли умумтаълим мактаби учун қўшимча бино қуришга эҳтиёж борлигини таъкидладилар.

Овулда яшовчи фуқаро Ражаб Ўтамуродов касал бўлганлиги сабабли марказлардаги касалхонада даволаниш учун йўлланма олишда, фуқаро Ҳамдам Ражабов эса турмуш ўртоғига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти мутахассисларни жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди. Муддат ва маблағ талаб этиладиган муаммолар эса тегишли тартибда тумандаги тегишли идора-ташкилотлар масъулларига ўрганиб, ҳал қилиш учун топширилди. Шунингдек, мурожаатларнинг маълум қисми йўл хариталарига киритиш учун белгилаб олинди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларга ечим топиш, уларни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2-сектор масъуллари томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, сайёр қабул давомида билдирилган мурожаатлар асосида қисқа вақт ичида Холимбег овули ва Аёқчи маҳалласининг ҳар бирига 8 тоннадан кўмир, 6 нафар фуқарога газ баллонлари етказиб берилиши таъминланди. Холимбег овули ва Аёқчи маҳалласи аҳолиси муаммолар ҳал этилганидан мамнун бўлдилар.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026