Қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида мусобақа ўтказилди
Қўриқлаш хизмати ходимлари зиммасига эл-юрт мулкини муҳофаза қилишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифа юклатилган. Бу вазифани сидқидилдан адо этишда ҳар бир ходимдан ҳушёрлик, жасорат, тезкорлик каби хислатлар талаб этилиши шубҳасиз.
Қўриқлаш хизмати ходимлари, уларнинг оила аъзолари, фарзандларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси талаблари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа талаблари асосида туманимизда ҳам мазкур биринчиликнинг саралаш босқичи ўтказилди.
40-сонли мактабда ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлш бошқармаси 1-алоҳида отряди ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Маълумки, қўриқлаш хизмати давлат обектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа обектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатади. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш ҳам мазкур бўлим ходимлари зиммасидаги вазифадир.
Бу эса ходимлардан жисмоний фаолликни, мунтазам равишда спорт билан шуғулланишни талаб қилади. Мусобақанинг асосий мақсади ҳам аввало ходимларнинг, қолаверса, уларнинг оила аъзоларининг спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.
Мусобақалар жуда қизғин ва баҳс-муросага бой тарзда бўлиб ўтди. Баскетбол тўпини саватга тушириш, тўсиқлар оша югуриб, дарвозага тўп киритиш ва арқон тортишиш каби шартлар асосида жамоаларнинг куч ва чаққонликлари синовдан ўтказилоди.
“Отам, онам ва мен: Биз спортчилар оиласимиз” шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари якунларига кўра “Қалдирғочлар” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Чарос АРСЛОНОВА, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶