13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 5,782

Фермер даласида чет эл тракторлари

Фермер даласида чет эл тракторлари

Туманимиз фермер хўжаликлари кейинги йилларда пахтачилик соҳасида кўпгина муваффақиятларга эришмоқдалар. Бунда албатта, фермер хўжаликларининг техника билан етарли даражада таъминлангани муҳим аҳамият касб этмоқда. «Техника деҳқоннинг қўл-қаноти», деганларидек туманимиз фермер хўжаликлари банк кредити ва лизинг асосида режали равишда қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланиб келинмоқда. Айтиш жоизки, 2002 йилдан шу кунгача 1119 та қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари олиб келинди. Юқори унумли ҳайдов тракторларидан 13 та ОРИОН-630, 8 та МХ-140, 8 та МХ-135 ва 6 дона ТС-60/70,  занжирли сурим тракторларидан 71 та ВТ-150 Д, 32 та YTO, 450 та ТТЗ-80-11 русумли чопиқ ва 42 дона юк ташиш тракторлари шулар жумласидандир. Шунингдек, қўш қаторли сеялкалар, культиваторлар, пуркагичлар ва трактор тиркамалар ҳам олиб келинмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил  7 майдаги «Қишлоқ хўжалиги учун занжирли тракторларни сотиб олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 121-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича туманимизда кўпгина ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туманимиз фермер хўжаликларига Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган  YTO русумли сурим трактори олиб келиниши йўлга қўйилди. Бу тракторнинг афзаллик томонлари шундаки, бульдозер қурилмаси бўлганлиги сабабли ерларни ҳайдаш билан бир қаторда челларни текислаш, дала четларини тўғрилаш, чел олиш ва ерларни чизеллаш ишларини олиб боришда жуда қулай. Бу тракторларнинг туманимиз фермер хўжаликларига 2008-2013 йилларда 32 донаси олиб келиниб, улардан муваффақиятли фойдаланиб келинмоқда. 2008 йилда 3 дона, 2010-2012 йилларда 10 дона олиб келинган бўлса, 2013 йилда 19 та фермер хўжаликлари шундай тракторлар сотиб олишга мушарраф бўлдилар.

Кузги, баҳорги шудгор қилиш мавсумида иштирок этадиган техникалар паркини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий занжирли ҳайдов тракторлари билан таъминлаш, фермер хўжаликлари техникаларига кўрсатиладиган сервис хизматларининг турлари ва сифатини ошириш мақсадида йил бошида туманимизда ихтисослашган минтақавий техник хизмат кўрсатиш маркази - «Amudaryo ta’mirlash servis» МЧЖ  иш бошлади.

Туманимизнинг географик жойлашган ўрни, яратиладиган шароитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти туманлари хўжаликларида мавжуд YTO C 1302 русумли ҳайдов тракторларига техник хизмат кўрсатиш учун  жуда қулай ва бу хизмат турини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Бунда масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Давр машлизинг» қўшма корхонаси бош директори Юй Фуч Жень, бош директор ўринбосари Муҳамедов Шуҳрат Муҳамедович ва корхона бош мутахассиси Азимов Шерхон Азимовичларнинг хизматлари катта бўлди.

Олиб келинган сурим трактори ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун «Amudaryo ta’mirlash servis» МЧЖ корхонасида шу йил январь ойида ўқишлар ташкил қилинди. YTO тракторлари мавжуд бўлган 32 та фермер хўжалиги раҳбарлари ва трактор операторлари иштирокида "Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан чет элда ишлаб чиқарилган техникаларга сервис хизмати кўрсатиш ва тузатиш, тайёрлаш, уларни қайта таъмирлаш, техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича маърузалар тингланди.  Тракторларни мавсумга тайёрлаш ва тракторни ишга туширишдан олдин мотор мойини, радиатордаги антифризини, гидравлика мойини, узатмалар қутиси мойларини, электр жиҳозларини, юриш қисмларини кўздан кечириш, кейинчалик двигателларни ишга тушириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, алоҳида агрегатли гидравлик тизим ва осма механизмларнинг тузилиши ва уларга техник сервис хизмат кўрсатиш тартиби ҳақида маърузалар қилинди. YTO C 1302 русумли ҳайдов тракторларини қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга тайёрлаш, тракторга қишлоқ хўжалик агрегатлари ўрнатиш қоидалари ва техник талаблари, бошқарув тизимлари ва уларни ишлатиш, ўлчов-назорат асбоблари билан танишиш ва улардаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

«Амударё Агротехсервис» МТП МЧЖ бош муҳандиси Акром Атамуратовнинг тракторнинг электр жиҳозларидан фойдаланиш, ток манбалари схемалари ва тузилиши, электр жиҳозларини изоляциялаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш даврийлиги ҳақидаги,  "Намуна” ММТП бош муҳандиси Хидирбой Собировнинг тракторларнинг двигателларини ишлатиш, импорт двигателлар, агрегат ва қисмларида диагностика-синаш ишларини бажаришда зарур асбоблардан тўғри фойдаланиш, мойлаш ва совутиш системаси, мой насоси, мой совутгич ва фильтрлари, сув насоси, термостатдан  фойдаланиш, двигатель системаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни қизишдан сақлаш тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Туман Давлат техника назорати инспектори Шуҳрат Халиллаев меҳнат муҳофазасини таъминлаш, импорт қишлоқ хўжалик техникаларини ишлатишда инсон ҳаётини муҳофаза қилиш ва ёнғинга қарши кураш чора-тадбирлари ҳақида тушунчалар берди.

Трактор операторлари ҳам ўқитиш жараёнида фаол иштирок қилиб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тракторни ишлатишда қўл келадиган усулларни ўқув иштирокчилари билан баҳам кўрдилар. Туманимизнинг етакчи мутахассисларига кўплаб саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар келгусида қишлоқ хўжалигини юқори унумли техникалар билан таъминлаш орқали ҳосилдорликни ошириб, иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшади.

И.Файзуллаев,

 туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг механизация бўйича бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026